«Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси
хизматларини
такомиллаштириш масалаларини ОАВда ёритиш»
мавзусида
энг яхши журналистика материаллари учун
танловига
Боланинг бегонаси бўлмайди.
Оиламизнинг гултожи фарзанддир. Уларнинг соғлом
туғилиши ва ўсиши учун эса энг авалло биз масъулмиз. Лекин айтиш керакки
атрофимизда имконияти чеклаган болалар ҳам вояга етаётган бўлиб, уларнинг ҳеч
бир болалардан кам бўлмаган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун етарли шароитлар
яратилмоқда. Зеро юртимизда болаларнинг бегонаси йўқ.
Маълумки,
қадим-қадимдан инсоният ҳаёти тарихида ёш авлодга таълим ва тарбия бериш,
уларни келгуси ҳаётга муносиб этиб тайёрлаш давлат ва жамиятнинг энг муҳим ва
зарурий масаласидан бири бўлиб келган. Бу жараёнда алоҳида ёрдамга муҳтож
жисмоний ва руҳий нуқсонли болаларга ҳам таълим-тарбия бериш масаласи билан ҳам
шуғулланиб келинган. Сабаби инсоният бор экан, унда умуминсонийлик ва
меҳр-мурувват, фидоийлик фазилатлари ҳам мавжуддир.