пятница, 30 октября 2015 г.

Баркамол авлод-юрт таянчи

Болаларнинг жисмонан ва ақлан етук бўлиб ўсишида халқ таълими тизимида ташкил этилган болалар марказлари самарали фаолият олиб бормоқда. Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази  ана шундай марказ бўлиб, унда болалар ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Ташкил этилган тўгаракларда қўшимча таълим-тарбия бериш орқали ўқувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларига мувофиқ турли хил касб-ҳунар сирларидан бошланғич кўникмалар хосил қилиниши сабаб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ташкил этилмоқда.

Марказда таълим тарбиянинг сифатини оширишда моддий техника базасидан самарали ва оқилона фойдаланишига этибор қаратилган холда вилоят ҳамда Термиз шаҳар, 13 та туман "Баркамол авлод" болалар маркази рахбарлари, услубчи-тарбиячиларига ўқув тарбия   жараёнларини ташкил этиш, мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш, уларга узлуксиз амалий-услубий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.
2014-2015 ўқув йилида марказда "Бадиий ижодиёти", "Техник ижодиёти", "Ўлкашунослик ва экология" йўналишида 22 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларда 350 нафар ўқувчилар 35 гурухга ажратилиб машғулотлар ўтишган. Уларга ўз касбининг маҳоратли мутаҳассислари сабоқ беришмоқда. Зеро, марказда тўгарак рахбари, педагогик ва услубчилар танлашда  мутахасислиги ўз ишига нисбатан муносабати, иш фаолияти асосида сараланиб келинмокда. Шунинг учун ҳам ўтган  ўқув йили якуни бўйича Республика "Баркамол авлод" болалар марказларининг рейтингига вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази "Педагогик кадрлар" қўнимсизлигининг бартараф этилиши бўйича 1-ўринни, "Услубий тавсия ва қўлланмаларнинг ишлаб чиқилиши бўйича IV ўринни ҳамда "Ижро интизом" бўйича V ўринларни эгалаб турибди.
Ўқитувчи ва мураббийларнинг сай-харакати туфайли турли тадбирлар, лойиҳалар амалга оширилиб, бу тадбирлар болаларни янада кўпроқ жалб қилмоқда. Жумладан, "Ўқитувчилар ва мураббийлар" кунига, "Таъзим сизга устозлар", "Конституциянинг 24-йиллигига", "Ватан ҳимоячилари" кунига, буюк бобокалонимиз мир Алишер Навоий таваллуд кунининг 574 йиллигига, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллигига ҳамда шоир Муҳаммад Юсуф таввалудига бағишланиб тадбирлар,  Олтинсой туманида "Само билан бўйлашир варрагим" сайли,  "Ёш ижодкор" вилоят кўрик танлови, Бойсун туманида "Кексаларни эъзозлаш йили" давлат дастури бўйича, 8 март халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Термиз шаҳрида "Ассалом баҳор", Шеробод туманида "Ёз-ўтмокда соз-2015", "Оммавий ахборат воситалари куни" муносабати билан "Ёш журналист ва нотиқ" тўгарак аъзоларининг Сурхондарё вилоят телерадиоканали аъзоларига бағишлаб тадбирлари ўтказилди.
Бу тадбирларнинг ўтказилиши натижасида кўникмаларга эга бўлган марказ ўқувчилари республика танловларига ютуқларни эгаллашди.  "Серқуёш ҳур ўлкам!" Республика кўрик-танловида Шеробод туман "Баркамол авлод" болалар марказининг 42-умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил этилган "Ёш ўлкашунос"  тўгарак аъзолари фахрли 3-ўринни, "Ёш ижодкор" Республика кўрик-танловида Денов туман "Баркамол авлод" болалар марказининг "Ёш ижодкор" тўгарак аъзоси Рахматуллаева Розифа фахрли 1-ўринни, ярим нусхали контурли самолёт моделлари йўналиши бўйича вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази тўгарак аъзоси Тошпўлатов Бунёд фахрли 1-ўринни, қоғоздан ясалган "Хажмли самолёт моделлари йўналиши ва Пенопластдан тайёрланган "Учар қанот" русумидаги ката ёрдамида учувчи самолёт моделидан вилоят ва Қумқўрғон туман "Баркамол авлод" болалар маркази тўгарак аъзолари Мўминов Қувонч ва Норқулов Шерқул жамоаси 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Бу эса ўз навбатида бундай марказларга ўсиб келаётган болаларда янада қизиқиш ортишига, уларнинг ҳунар ўрганишларида пойдевор бўлмоқда.
Шу асосда вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази болалар эҳтиёжига ва қизиқишига кўра болалар қамровини ошириш мақсадида "Ёш журналист ва нотиқ" (рус тили, инглиз тили), фолклор (рақс, доира ашула, фортепиано), "Ёш табиатшунос", "Оила ва саломатлик", "Авиамодел", "Компютер дизайн ва графикаси", "Ёш мусаввир", "Бичиш-тикиш", "Ёш сайёҳлар", "Ёш дастурчи", "Ёш қандолатчи" ва "Дўппидўзлик" тўгараклари ташкил этилган.
Натижада 2014-2015 йилда 24 та тўгарак фаолият олиб борган бўлса бўлган бўлса, янги ўқув йилидан уларнинг сони  34 тага ортди.
2015-2016 ўқув йилини сермазмун бошлаб олган  марказ жамоаси янги тўгараклар, лойиҳалар билан  билан болаларни қарши олмоқда. Марказ маъмурияти бутун этиборини "Кузги-қишги" мавсумга ҳамда 2015 йил иккинчи ярим йилда "Техник ижодиёт" йўналишида "Ижодим-Ватанга мухаббатим", "Карвин мўжизалари", "Бадиий ижодиёт" йўналишида "Йилнинг энг яхши услубчиси", "Ёш қаламкаш", "Ёш ҳунарманд", Ўлкашунослик ва Экология йўналишида эса "Баркамол авлод" болалар фествали, "Экология ва хавсизлик" ҳамда "Болалар ва сув" экофестивали каби вилоят, Республика кўрик-танловларига қизғин тайёргарлик қаратмокда. Шунга кўра тадбирларга тайёргарлик кўришда ўқитувчилар маҳоратини намоён этаётган бўлса, ўқувчилар ўз иқтидорлари билан вилоят “Баркамол авлод” марказининг ютуқлари ортишига сабаб бўлмоқда.                                                                       

Мастура Ҳамроева         

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...