Хазон
бўлган умрлар
Гули Тайландга келганида бу юртда уни қандай қисмат кутаётганини
қаёқдан ҳам билибди дейсиз? Маҳалладоши Гулбадан опанинг сартарошхонада
ишлайсан деган сўзларига лаққа ишониб уйдагиларининг хам гапига қулоқ солмай, келаверган эди. Бугунчи минг
пушаймон. Боши берк кўчага кириб
қолганини афсуски, кеч англаб етди. Мана келганига бир хафта бўлди сартарошхона
деган ишдан дарак ҳам йўқ. Гулбадан опа эрталаб чиқиб кетди-ю кечқурун
квартирага кириб келди.