ОАВ ларининг элекрон нашрлари
Интернетнинг
ҳаётимизга кириб келиши ўзига хос кашфиёт бўлган бўлса, ундаги маълумотлар
ёмғири эса янгилик бўла олди. Зеро
инсонларни ўзига тортадиган жиҳат ҳам айна ахборот бўлган. Ҳар сонияда янги
маълумот олишга қизиқадиган инсонлар бугун ахборотни танлашга одатланган. Шу
жиҳатдан бугун интернетни эгаллаган аксарият сайтлар хабарларни ўзида жамлаган
ОАВ ларининг нашри саналади. Уларнинг ривожланиш тарихига эътибор
қаратсангиз Интернет-нашрларнинг илк
кўринишлари электрон эълонлар тахталари (BBS) ва янгиликлар гурухлари (Newsgroups) бўлган. Улар Интернетнинг илк
йилларида пайдо бўлиб, мавзусига кўра тақсимланган ва вақти-вақти билан янгилаб
турилган. Кейинчалик Интернет-ОАВлар спектри ғайриоддий тарзда кенгайди ва
Интернетда анъанавий медиа-тузилмалар хамда ўзига хос тармоқли тизимлар ажралиб
кўрина бошлади.