суббота, 7 ноября 2015 г.

Фойдали сайтлар катологи

Улкан маълумотлар омбори бўлмиш интернетни бугунги кунда билмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Аммо, эшитгану лекин, илк бор бу омборга ташриф буюрган инсонлар қай манзилдан ўзига керакли бўлган маълумотларни топишни билмай қолиши аниқ. Шундай холатларда азиз газетхон сизга биз тақдим этажак кичик каталог керак бўлиши тайин. Зеро интернетнинг зарарли жиҳатлари хақида гапирилаётган бўлсада, бошқа томонлама ўйлаб кўрилса унинг бизга ёрдам беражак тарафлари ҳам бисёр эканлигини тушуниб оласиз!
Миллий қидирув портали- www.uz
www.uz бу- сайтларни топиш эшигининг калити десак адашмаган бўламиз. Зеро  ушбу веб-портал сизга uz доменидаги сайтларнинг умумий рўйҳати жамлаган статистикасини тақдим этади. Шундан хам айтиш мумкинки www.uz Ўзбекистондаги қарийиб барча сайтларнинг умумий рўйҳати акс этган миллий қидирув порталидир. 2006 йилда  Uzinfocom тамонидан тузилган. Сайт католог бўлимида Ўзбекистон Республикасига алоқадор  бўлган, рўйҳатга олинган веб-сайтларни ўз ичига олган. Католог мавзулар бўйича тақсимланган. Жумладан,мазкур бўлимда “Илм”, “Таълим”, “Маданият”, “Жамият”, “Спорт”, “Бизнес”, “ОАВ”, “Ҳордиқ”, “Уй”, “Давлат ва бошқарув органлари”, “Hi-Tech”каби рукнлар ўрин олган бўлиб, фойдаланувчилар бу орқали ўзларига алоқадор бўлган барча сайтларни топа олишлари мумкин. Бир сўз билан айтганда минг бор қидиргандан, бир бор www.uz га қириб керакли сайтни топган афзал.   
Тез ва қулай ҳамда албатта ишончили бу – www.my.gov.uz               
Давлат  корхонларига ёки ҳокимият идораларига фуқоролар мурожаати хар куни қабул қилинади. Фуқоролар аризалари турли хил йўналишда бўлиб барчаси бирдек ўз аризасига жавоб олишни хохлайди. Ҳар бир фуқаронинг қабулидан сўнг ариза варақалари расмийлаштирилади. Оххо яна қанча хужжатчилик ишлари ва мурожаатларга жавоб олиш вақтларининг узайишини айтмайсизми?  Ўйланиб қолдизми нима қилсам экан дея? Кўп ўйлаш шарт жмас эндиликда  бир ой ёки шикоятингизни кўриб чиқилишини билишингиз учун ўн беш кун сабр қилишингиз шарт эмас.Фақатгина компютер қаршисига ўтириб интернет орқали www.my.gov.uz портал манзилини ёзсангиз бўлгани сизнинг шикоятингиз ўз манзилига тезда етиб боради ва худди шундай тезликда ўз жавобини топади. Зеро Ягона интерактив давлат хизматлари портали хам айнан фуқороларимизга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган.  Портал асосан давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг, фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш мақсадида фаолият бошлаган. Шу билан бирга фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф етишни мақсад қилиб олинган. Портал орқали барча ҳизматлардан фойдаланса бўлади. Жумладан банк ва молия хизматлари, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар,электрон тўловлар, уй-жой ва коммунал хўжалиги, алоқа ва ахборот технологиялари, элчихона хизматлари, архив, суғурталаш, меҳнат ва бандлик масалалари, тадбиркорлик, ҳуқуқий маълумотлар,солиққа тортиш, инвеститсия ва савдо, соғлиқни сақлаш, интеллектуал мулк, транспорт ва ташувлар, маданият ва спорт, кўчмас мулк, божхона, таълим сохалари бўйича барча маълумотларга эга бўлиш мумкин.
Эълон бермоқчимисиз муаммосиз- www.torg.uz
Сиз уйингизни сотмоқчимисиз? Ёки бошқа турдаги махсулот ёки товарларингизни  реклама қилмоқчимисиз? Бўлмаса сифатли харид керакми сизга? Унда энди уйдан чиқмасдан туриб хам сотиш бўлмаса сотиб олиш имконига эгасиз. Фақатгина www.torg.uz  дея терсангиз бўлгани. Нега дейсизми?
 www.torg.uz бу-бепул эълонлар лойиҳаси асосида яратилган ва сайтдан фойдаланиш осон, қулай ва самарали бўлиши учун ўзида энг яхши ва фойдали нарсаларни ола билган бепул эълонлар тахтасидир.
Ушбу сайтнинг яратилиш тарихига назар ташласак torg.uz  2004 йилда ишга туширилган ва тез орада Ўзбекистонда бизнес-манбалар орасида илғор мавқеалардан бирини эгаллашга ҳам улгурди..
Бугунги кунда www.torg.uz Савдо майдончаси – бу www.uz ва www.uzrating.com  рейтинги бўйича Ўзбекистоннинг энг кўп инсонлар ташриф этиладиган сайтлардан биридир.
www.torg.uz сайти “Тармоқ сервиси соҳасидаги энг яхши сайт” номини олди ва 2005, 2007 ва 2009 йилдаги  домен .UZ Ўзбекистон Миллий Интернет-фестивалида 1-ўринни эгаллади.
Танишининг сайтнинг афзаллик томонлари шундаки: ёқимли, интирактив тушунарли дизайн, эълонларнинг ҳар бир бўлимда қисқа тавсифи ва энг муҳим параметрлари билан ахборотли чиқарилиши, излаш натижаларида қадамли излаш имкониятлари билан натижали излаш, маълум бўлимлар учун махсус параметрлар билан эълонларнинг қадамли қўшилиши, эълонлар рўйхатида энг муҳим маълумотни чиқаришга имкон берадиган автомат генерацияланадиган қисқа тавсиф, 10 гача фотосуратлар ва видеоролик юклаш имконияти, ҳар бир бўлим учун керакли эълонларни яна ҳам самарали излаш учун махсус фильтрлар,кўп тиллилик:сайт нафақат рус ва инглиз, балки ўзбекчада кирил ва лотин алифболарида ҳам имкониятли,  орасида нафақат бошқа мамлакатлар, балки Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари ҳам мавжуд турли минтақалар, кўп вазифали шахсий кабинет, фойдаланувчининг шахсий кабинетида ҳар бир эълон учун эълонларнинг кўрилганлиги ва очилганлиги статистикаси, маълум бўлимлар бўйича баннер рекламасини жойлаштириш имкониятларидир. Бундай қулайликларнинг барчаси фақат инсонларга янада кенгроқ яратиш мақсадида ташкил эитлган. Бугунги кунда ушбу сайт орқали кўплаб инсонлар  ўз эълонларини жойлаштиримоқда ҳамда, айтиш керакки бу эълонлар ўз самарасини бермоқда.
Қонун қаттиққўл, лекин бу қонун - www.lex.uz

Дастлаб ушбу сайт ҳақида маълумот беришдан олдин, нега айнан  LexUz дея ном берилганига қизиқсак. LexUz нима?

LexUz - Ўзбекистон Республикаси  Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида яратилди.
LexUz нинг мақсади аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.
Қулайлик томони LexUz фойдаланувчиларга интернет орқали тизимдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топиши мумкин. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслари ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармонлари, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган идоравий норматив-ҳужжатлар, Конституциявий суд, Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумлари қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, техник ва бошқа турдаги ҳужжатлар мавжуд.
Ҳозирда, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази янги қабул қилинган ҳужжатларни тизимга киритиш, тизимдаги мавжуд бўлган барча ҳужжатларни "назорат ҳолатида" сақлаб туриш, Ўзбекистон Республикаси қўшилган ёки ратификация қилган халқаро ҳужжатларни тизимга киритиш устида иш олиб бормоқда. Бу эса, албатта, фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратади.
Қулайлик томони эса  LexUz тизимидан дунёнинг исталган жойидан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга бошқа мавжуд дастурларни доимо янгилаб бориш лозим, бу эса фойдаланувчилардан қўшимча маблағ ёки вақт талаб қилади. LexUz тизимидан фойдаланувчи бу ҳақда бош қотиришига ҳожат йўқ.
Абутуриентлар навбат сизга – www.Fanlar.uz 
   Абутуриент борки кўпроқ ўрганишга энг асосийси тезроқ билим эгаллашга доим харакат қилади. Бу борада китоб билан бирга уларга ёрдам бўлиш мақсадида  интернет тармоғида ҳам анчагина янгиликлар аллақачонлар ютуқларга эришиб улгурган. Бу ютуқлардан бири www.Fanlar.uz
www.Fanlar.uz бу- Олий ўкув юртларига кириш имтихонларига тайёргарлик кўраётган ва талабалик орзусида тиним билмай, ёниб ўкиётган барча ёшларимиз учун ўқув веб-сайти.
Хаммамизга маълумки, бир неча йиллар давомида ёшларга давлатимиз томонидан ўзлари ўйлаб келаётган ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Тиниб тинчимаган инсонлар ёшларга ҳам кўмак бўлсин деган максадда олий ўкув юртларига кириш учун тайёргарлик кўраётган абитуриентлар учун ўз билим даражаларини синаш имкониятини хавола қилишди.
Абитуриентлар сайтдан фойдаланиш давомида ўзлари танлаган йўналиш бўйича хар бир фандан тегишли мавзуларни ўқиб ўрганиб, ўз билим даражаларини оширишлари,36 тадан иборат вариант кўринишида берилган тестларни ечиб, кутилаётган кириш имтихонларида мавжуд тест синовларида канча балл тўплай олиш мумкинлигини, виртуал тест топшириш орқали тўпланган баллни ўтган йилги Олий ўкув юртларига ўтиш баллари билан таққослаш каби бир катор имкониятлардан фойдаланишлари мумкин.
Шу билан бирга сайтдаги хар бир фан бўйича маълумотлар базаси юртимиздаги малакали, илмий даражага эга бўлган, юқори тоифали ўқитувчилар томонидан яратилган бўлиб, доимий равишда тўлдирилиб ва бойитиб борилади. Хозирги кунда юртимизда мобил интернетдан фойдаланиш фоизи кундан-кунга ўсиб бораётганлигини инобатга олган холда, абитуриентларга фойдаланиш учун сайтнинг мобил версиясини хам мукаммал ва қулай тарзда тайёрланганлиги, унинг имкониятларини янада бойитади..
Мастура ҲАМРОЕВА


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...