четверг, 4 апреля 2019 г.


Бахшичилик санъати 

                           Халқ достончиси сўз заргари бўлиши лозим. Бу эса табиий истеъдод, кучли идрок, мунтазам равишда қунт ва чидам билан машқ қилишни талаб этади.
(Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди бахши Болтаев)
LOYIHALAR SAMARA BERMOQDA
Yurtimizda agrar sohani rivojlantirish, qishloq xo‘jalik ekinlaridan mo‘l va sifatli hosil yetishtirish, aholining oziq-ovqat mahsulotlariga bo‘lgan ehtiyojini ta’minlashda suv resurslaridan unumli foydalanish, melioratsiya va irrigatsiya obyektlarini yangilash va rivojlantirish muhim ahamiyat kasb etmoqda. 
Фестивал дунё журналистлари эътиборида
Термиз шахрида 5-10 апрел кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ёритиб бораётган журналистлар учун матубот маркази ташкил этилди. Унда вилоятдаги ва республика миқёсида ижодкорлар жалб этилган.
80 тадан ортиқ давлатлардан 300 га яқин иштирокчи
    Сурхондарё ўзига хос миллий урф-одат, анъаналарга бой диёр. Бу масканда ўлмас қадриятлар барҳаёт. Айниқса, қўлига дутор олиб куйга ҳамоҳанг янграётган бахши ноласи орқали ўтмиш, тарих билан яқиндан танишасиз. Бу ҳам санъаткорнинг маҳорат ва қобилиятидан дарак. Ҳамиша халқимиз бахшиларни ҳурмат-иззат қилишган. Чунки, улар маънавият тарғиботчилари, эзгулик ва яхшилик тарафдорларидир.

ҚАҲРАМОНЛИК ҚЎШИҒИ-“АЛПОМИШ

Cурхон воҳаси. Ўз баҳрида полвонлар ва қахрамонларни улғайтирган бир заминдир. Асрлар оша ўзининг тарихи ва маданий мероси билан ажралиб турган маскандир. Бу заминни Алпомиш қахрамонисиз таъсаввур қилиб бўлмайди. Мард ўғлон жасорати бевосита Сурхон номи блан чамбарчас бўғлиқ. Шу сабабми тилдан тилга ўтиб достон бўлиб шаклланган Алпомиш жасорати бугун бахшиларимиз дўмбираси сеҳри ва ижодкор маҳорати билан қайта жонланмоқда.
"Jumong" dostonining shakllanishida "Alpomish" dostonining ta’siri


Xalq og‘zaki ijodida dostonlar necha ming yillardan beri baxshilar tomonidan kuylanib, sayqallanib, avlodlarga og‘zaki tarzda o‘tib kelgan. Baxshichilik an’analarini kuzatarkanmiz, u soz chertganda sozanda, she’riy parchalarni aytganda xonanda, shuningdek, parchalarni bir zumda to‘qib ketadigan shoir hamdir. Shoirtabiat baxshi hech qachon dostonni bir xil, ya’ni o‘zgarishsiz ijro etmaydi. Surxondaryo baxshichilik maktabida ulg’aygan baxshi borki "Alpomish" dostonini biladi. Uni kuylaganda uning mardligi, Barchinni so‘zlaganda go‘zal va oqila qiz ko‘z oldimizda gavdalanadi. Shuning uchun doston ham har bir tinglovchiga beqiyos ma’naviy zavq beradi

Авлодларга ўрнак достон

Халқ ижодини ўрганиш бу халқнинг турмуш тарзи, урф-одати, анъаналари, тарихи, бугуни ва келажаги, тафаккур тарзи ҳамда руҳиятини ўрганиш демакдир. Унда миллатнинг ўзини билиш, англаш, намоён этиш хислатлари, уринишлари, халқнинг минг йиллик ҳаёт тарзи, дунёқараши акс этган бўлиб, оддийроқ тилда айтадиган бўлсак, халқ ижодини ўрганиш бу бевосита халқнинг ўзини ўрганиш демакдир.
Бахшичилик санъатини келажак авлодга етказиш бурчимиз
Бахшичилик санъатини сақлаб қолиш, қайта тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодга етказиш бахшиларимизнинг щрни ката. Тилдан тилга ўтиб қалбларни эгаллаб бораётган бу санъат Сурхондарёда кенг ривожланган. Ушбу миллий ыадриятимизни келажак авлодга етказишда эса бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.  
Ўзимизнинг ўзлигига айланган-Бахшичилик
 Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ширали овози киши қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Халқ қалбининг нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб инсоният маънавий тараққиётига хизмат қилиб келмоқда. Негаки, ўзбек халқ достонларида халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...