четверг, 4 апреля 2019 г.

80 тадан ортиқ давлатлардан 300 га яқин иштирокчи
    Сурхондарё ўзига хос миллий урф-одат, анъаналарга бой диёр. Бу масканда ўлмас қадриятлар барҳаёт. Айниқса, қўлига дутор олиб куйга ҳамоҳанг янграётган бахши ноласи орқали ўтмиш, тарих билан яқиндан танишасиз. Бу ҳам санъаткорнинг маҳорат ва қобилиятидан дарак. Ҳамиша халқимиз бахшиларни ҳурмат-иззат қилишган. Чунки, улар маънавият тарғиботчилари, эзгулик ва яхшилик тарафдорларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан илк маротаба 5-10 апрель кунлари Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик фестивали ташкил этилмоқда. Мазкур тадбирнинг бошланишига бир кун  қолди. Айни дамларда тайёргарлик жараёнлари авжида. Шаҳар ўзгача қиёфа касб этмоқда. Кўчалар, санъат саройи ҳудуди байрамона безатилиб, меҳмонлар учун барча шароитлар яратилмоқда. Алпомишнинг ҳайкали мукаммаллаштирилган ҳолда санъат саройи яқинига ўрнатилган. Байрамни янада кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида нафақат воҳамиз балки республикамизнинг барча вилоятлари учун махсус жой ажратилган бўлиб, ушбу ҳудудларда улар ўзларининг миллий урф-одат, анъаналарини намойиш этишмоқда. Мазкур ҳудудларда ўрнатилган ҳар бир декарация вилоятларимизнинг бой ўтмишидан сўзлайди. Шунингдек, кичик саҳналар ўрнатилиб, ҳар бир ҳудуд ўз санъатини намойиш этишга астойдил тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Тайёргарлик жараёнларини кузатиб тарихга, ортга қайтгандек бўласиз. Бу чоғда эса беихтиёр қалбигизда шу юрт фарзанди эканлигингиздан фахрланиш, ғурурланиш туйгуси жўш уради. Маълумот сифатида шуни кайт этиб ўтиш керакки, фестивалда 80 тадан ортиқ давлатлардан 300 га яқин иштирокчиларнинг қатнашиши кутилмоқда. Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун  Термиз Давлат Университети хорижий филология факультети ўкитувчилари ва талабаларидан 100 нафар таржимонлар тайёрланган.
Маҳаллий меҳмонларни кутиб олиш учун эса Термиз шаҳридаги «Амударё» болаларни соғломлаштириш оромгоҳи, «Термиз марвариди» санаторийси, Термиз Давлат Университетининг ётоқхоналаридан жами 1053 ўринли жой ҳозирланди.  Янги автобуслар ва енгил автомашиналар ажратилди. 

Мастура Хамроева тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...