четверг, 4 апреля 2019 г.

ҚАҲРАМОНЛИК ҚЎШИҒИ-“АЛПОМИШ

Cурхон воҳаси. Ўз баҳрида полвонлар ва қахрамонларни улғайтирган бир заминдир. Асрлар оша ўзининг тарихи ва маданий мероси билан ажралиб турган маскандир. Бу заминни Алпомиш қахрамонисиз таъсаввур қилиб бўлмайди. Мард ўғлон жасорати бевосита Сурхон номи блан чамбарчас бўғлиқ. Шу сабабми тилдан тилга ўтиб достон бўлиб шаклланган Алпомиш жасорати бугун бахшиларимиз дўмбираси сеҳри ва ижодкор маҳорати билан қайта жонланмоқда.

Сурхондарёдаги бахшилар борки бари Алпомиш достонини билади. Халқимизнинг енгилмас баҳодири — Алпомиш тимсолида биз Ватанимизни ёмон кўзлардан, бало, қазолардан асрашга қодир, керак бўлса бу йўлда жонини ҳам фидо қилишга тайёр бўлган азамат ўғлонларимиз — бугунги алпомишларнинг маънавий қиёфасини кўрамиз. Бу қаҳрамонлик эпосини куйлаб, уни  инсонлар қалбига, шуурига жо қилиб бораётган бахшиларимиз  мехнатини қанча ёзсак ҳам кам.
Миллий қадриятларни, асрий анъаналарни янгича руҳ билан қайта тиклаб, ҳаётга қайтариш ишлари муҳим тарбиявий омил қилиб олинди. Шу мақсадда халқ оғзаки ижодининг энг ёрқин ҳамда ноёб, сермазмун намуналари, миллий фольклорнинг асл дурдоналари қайта ярақлаб, одамлар қалбини нурафшон эта бошлади. Ана шундай анъанавий қадриятлар орасида Сурхон бахшичилик мактаби маҳсули бўлмиш кўплаб достонлар  ичида “Алпомиш” достонинтнг ўрни беқиёс.  “Алпомиш” достони миллий ўзликни тиклаш борасида олиб борилаётган маънавий-тарбиявий ишларда улуғ аҳамият касб этди.
Бу достонни халқаро ЮНЕСКО ташкилоти жаҳон маънавий мулки сифатида тан олди. Президентимиз ташаббуслари билан улкан тарбиявий аҳамиятга эга ушбу достон яратилганлигининг 1000 йиллиги мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланди.
 “Алпомиш” достони чинакам халқ поэзиясининг, халқ оғзаки поэтик ижодининг ёрқин ва мукаммал намунасидир. Ватанпарварлик, халқпарварлик, соф инсоний фазилатлар, покиза муҳаббат туйғулари бирдек эҳтирос билан куйланадиган бу достонни ёзиб олиш ишлари ўтган XX — асрнинг ўттизинчи йилларида бошланган. Достонни 1939 йилда юртимизнинг таниқли шоири, баҳор ва муҳаббат куйчиси Ҳамид Олимжон илк бор ёзиб олганлиги фикримизни тасдиқлайди. Ўз даври учун шоир Ҳ. Олимжон ёзиб олган вариант энг мукаммал ҳисобланган. Шундан кейин ҳам қатор фольклоршунослар “Алпомиш» достонининг турли вариант ва версияларини қоғозга туширганлар. Лекин халқ оғзаки ижодининг бу ажойиб намунасини янада мукаммаллашган, сайқалланган, айни пайтда, аввал куйланган вариантларига мос шаклини кўп йиллардан буён Сурхондарё бахшилари достончилик мактабининг ўзига хосликларини ўрганиб келаётган камина, ушбу сатрлар соҳиби Ўзбекистон халқ бахшиси Хўшбоқ бахши Мардонақул ўғлидан тўлиқ ҳолда ёзиб олишга муваффақ бўлдим. Достоннинг бу варианти ҳар жиҳатдан пухталиги, воқеа кечадиган жойларнинг аниқлиги, тасвирнинг ҳаётий ва тилининг ширадорлиги, Сурхон воҳаси одамларига хос феъл-атворнинг, урф-одатларнинг тўғри таърифланганлиги билан ажралиб туради.
Мастура Хамроева тайёрлади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...