воскресенье, 30 января 2022 г.

 

Сиз  коррупцион жиноят содир этганмисиз?


Ўзбекистонда 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотларида ишловчи 3050 нафар ходим томонидан 4186 ҳолатда коррупцион жиноят қайд этилган.  Ўтган  йилда коррупциянинг олдини олишга қаратилган 26 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳужжатларнинг 8 таси қабул қилинган. Шунингдек, 2021 йилда Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси бузилгани оқибатида 142,7 миллиард сўм миқдоридаги моддий зарар етказилгани билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу тадбирлар давомида аниқланган коррупция ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан умумий 49 та жиноят иши ва 24 та маъмурий ишлар қўзғатилган.

четверг, 27 января 2022 г.

                                                     Тажрибаси таваккалдан ошганлар 


Пандемия даврида юртдан олисда бўлган мигрантлар иш масаласида турли қийинчиликларда учради. Уйга қайтган инсонлар ёрдамга мухтож бўлишди. Шундай бир вазиятда уларни қўллаб-қувватлаган Халқаро миграция ташкилоти ва “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази кўмаги билан ишсиз фуқороларга  бизнес режалари асосида керакли ускуналар олиб берилди. Бугун улар ўз ишига ва даромадига эга.  Кўмак  кўрсатилган  вохадошларимиз  12 нафар бўлиб, уларнинг 5 нафари аёл. Мақолам орқали ушбу аёллар тақдирига назар ташладим..

 Ички туризм имкониятларини кенгайтириш  йўлида


Термизийлар юрти ва Зараутсой мўжизалари маскани, Буддавийлик дини замини бўлган Сурхондарё ўзининг хали кашф қилинмаган тарихи, обидалари, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари, шифобахш сувлари-ю, сўлим гўшалари билан дунё аҳлини ўзига ром этиб, хорижлик сайёҳларга ўз бағрини очмоқда. Юртимизда бундай улкан ўзгаришлар натижасида турли ҳудудлардан келаётган меҳмонлар учун туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулайликларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

вторник, 18 января 2022 г.

 

Матбуот анжумани: Фавқулотдаги холатлар олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар

 


Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда  вилоят Матбуот уйида “Аҳоли ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши (портлаш) билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар”  юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

пятница, 14 января 2022 г.

ОЛИС ҲУДУДЛАРГА БИР КУНЛИК САФАР


Юртдошларимизнинг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжини ўз вақтида қондириш мақсадида тизимда қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда. Натижада соҳага қарашлар, асосийси, соҳа ходимларига бўлган муносабатлар ўзгаряпти. Айниқса, республикамизнинг чекка ҳудудлари аҳолисининг эътибордан четда эмаслиги тизимдаги ишларнинг тўғри ташкил этилаётгани, олиб борилаётган залворли меҳнатнинг бесамар кетмаётганлигини англатади.

среда, 12 января 2022 г.

        ШЕРОБОД: Аёлларнинг иш билан таъминланиши


Шеробод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож 3555 та оилалар  рўйхатга олинган. Бугунги кунда улардан  3251 та оилаларга кўмак берилган. Шу билан бирга “Аёллар дафтари”га 3401 нафар аёллар киритилган.  Шундан, 1260 нафарига ёрдам кўрсатилган, 338 нафари 39 фоизга бандлиги таъминланди. 272 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди, 282 нафарига тиббий ёрдам, 14 нафарига ҳуқуқий, 1 нафарига психологик ёрдамлар кўрсатилди.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...