Матбуот анжумани:
Фавқулотдаги холатлар олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар
Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят Матбуот уйида “Аҳоли ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, жумладан, ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши (портлаш) билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар” юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва қуйи тизим ходимлари томонидан куз-қиш мавсуми давомида ёнғин, ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ва бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди.
Куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ДЁН мансабдор шаҳслари ва ЁҚҚ қутқарувчилари жалб этилиб, ДЁН мансабдор шахслари томонидан вилоят худудида мавжуд бўлган 54 та Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларида (ХУЖМШ) 364 маротаба, 1 минг 485 та кўп қаватли уйларда 2 минг 550 маротаба, 721 та маҳаллаларда 1 минг 379 маротаба ўрганиш ўтказилиб, 554 минг 938 та аҳоли турар жойларидан 278 минг 837 таси ва 120 та дала ховли тўлиқ текшириб чиқилди. Ўтказилган ўрганиш ва текширув давомида кўп қаватли уйларда мавжуд бўлган 1 минг 945 та чордоқ ва 870 та ертўла қулфланди. Шу билан бирга ўтказилган текширувлар давомида кўп қаватли уйларда аниқланган 4 минг 544 та камчиликдан 4 минг 299 таси, шаҳсий аҳоли турар жойларида аниқланган 12 минг 021 та камчиликлардан 11 минг 777 таси бартараф қилинди. Бу каби қилинган ишлар ҳақида матбуот анжуманига келган журналист ва блогерларга соҳа мутахассислари маълумот беришди.
Матбуот анжумани
сўнгида журналист ва блогерлар
томонидан берилган савол ва таклифларга Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар
бошқармасининг масъул ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди.
ЎзЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси
Комментариев нет:
Отправить комментарий