ТАЪЛИМДА 60 ЙИЛ.
Таълим соҳасида
фидоий инсон, моҳир педагог ва етук олим сифатида танилган Хурсанд
Худойбердиевнинг педагогик фаолиятига бу йил 60 йил тўлди. У 1942 йил 14
декабрда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Хидиршо” қишлоғида таваллуд
топган. 1961-1968 йилларда Самарқанд давлат университети тарих факультетида
таҳсил олиб мазкур йилда Термиз давлат педагогика институтида ўз педагогик
фаолиятини бошлаган. Институт ёшларига таълим ва тарбия берибгина қолмай
дарсдан ташқари кенг жамоатчилик ишларида фаол қатнашиб келди. Жумладан: 1982
йил институтнинг тарбиявий ишлари бўйича проректори, 1984 йил ижтимоий фанлар
ва ижтимоий касблар факультети декани, 2000-2004 йилларда ижтимоий - гуманитар
фанлар факультети декани, 2004-2005 йилларда миллий истиқлол ғояси
кафедрасининг мудири лавозимларида фидокорона меҳнат қилган.