Кўргазмадан маҳорат дарсларида тажриба ортирган қизлар
Хунарсиз ва дипломсиз айниқса қиз бола бўлган инсон борки келажагидан хавотирланади. Қай холат билан ишга кира олмас, келажагимни қандай яратсам экан дея ташвишланади. Айниқса бизнинг жамиятда аёлларнинг ишлаши борасида қарама қарши фикрлар доим бўлган. Қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ўз йўлини топиши мумкин. Аммо оиласида ишласга имкон бермаса бу вазиятда аёлларга қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим ўзгача мотивацияга уларга доим зарурдир. Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун Термиз шаҳрида навбатдаги махорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ ишлаш истагида бўлган аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган хотин-қизлар жалб қилинди.