четверг, 8 февраля 2018 г.

БИЗ СТИГМАГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ!

Вилоят сил касалликлар шифохонаси ҳовлисида ўриндиққа суянганча ҳаёлга берилган чамаси етмишга кирган бир отахонга кўзим тушдию унинг ёнига бордим. Мен у кишини тезда танидим. Ўтган гал шифохонада келганимда отахонни бир аҳволда бу ерга келтиришган эди. Устбоши чанг, ранги оқариб кетган, лаблари кўкариб, изғиринда совуқдан дир-дир қалтираб, ҳамширанинг қўлидан зўрға  тутиб ичкарига кириб кетган эди. Бугун эса ўша кўринишдан асар ҳам қолмабди. Юзи бироз тиниқлашган. Ранг рўйи ҳам ўзига келиб қолибди.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...