понедельник, 18 сентября 2023 г.

 

  Сурхондарёда янги санатория –"Сангардак" иш бошлади


Сариосиё туманидаги тоғлар қўйнида 200 ўринли "Сангардак" санаторияси фойдаланишга топширилди.

Денгиз сатҳидан 1 минг 500 метр баландликда қад ростлаган санаториянинг тантанали очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари, устоз ва мураббийлар, таниқли ижодкорлар ва ёшлар иштирок этди. 

суббота, 16 сентября 2023 г.

 

Улуғбек Қосимов: "Сурхондарёнинг туризм салоҳиятини дунёга танитишда сизлар энг яқин кўмакчимизсиз"

 Сурхондарё  вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов медиа тур иштирокчилари, журналист ва блогерлар билан учрашди. Вилоят раҳбари туризм соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган Сурхон воҳасини ахборот маконида кенг тарғиб этиш ва танитишда журналист ва блогерларнинг кўмагига таянилишини таъкидлади.

 Тошлар  билан ўралган табиат мўжизаси

Сангардак қишлоғи ўзининг сўлим ва салқин табиати, гўзал манзараси, шарқираб оқувчи зилол сувлари билан бугунги кунда юртимиз ва хорижий давлатлардан кўплаб саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

 13 та қишлоқ  аёлларини жамлаган корхона ҳақида биласизми?

 Тарих ва замонавийлик уйғунлашган Сангардак маҳалласида шу билан бирга барча шароитларга эга, энг сўнги  технологиялари асосида аҳолини айниқса хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида “Сангардак чеварлари” тикувчилик корхонаси фаолият юритмоқда.

 

Туризм қишлоғига бормоқчи бўлсангиз манзил-Сангардак маҳалласи.....

Ўзбекистоннинг энг жанубий вилояти Сурхондарё маркази Термиздан  деярли 200 км узоқликда жойлашган Сангардак қишлоғи бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда ҳам маълум ва машҳур бўлган масканлардан бири ҳисобланади.

 Ташландиқ майдонда   бунёд бўлган дам олиш маскани

Деновга бугунги кунда йўли тушган инсон борки дам олиш ва мехмонлар билан ташриф буюриб балиқ танаввул қилишни истаса албатта танлови  "Холчаён" маҳалласи бўлади.

четверг, 14 сентября 2023 г.

Ёрдамдан тикланган аёллар

 Ёрдамдан тикланган аёллар

Жамиятда ўз ўрнини топиб бораётган аёлларнинг фаолиятини бошлаш учун бугунги кунда яратилган имкониятлар талайгина. Бу имкониятдан кимдур фойдаланаяти, кимдур эса йўқ.

понедельник, 4 сентября 2023 г.

                                        Феруза опа: Мақсад аниқ бўлса албатта уддалайман



Термиз шаҳрида туғилган Феруза Юнусова ғам-ташвиш нималигини билмай ўсиб-улғайди. Орзу-ниятлари осмон қадар қиз ҳамширалик курсида ўқиб, оз бўлса-да, шу соҳада ишлади. Оила қурди, бахтли хонадон бекасига айланди. Шириндан-ширин икки қизли бўлди. Бахтнинг оғушида, фаровонликда яшаб келаётган эди. Аммо одамзот келажакда уни нималар кутиб турганини билмас экан...

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...