понедельник, 4 сентября 2023 г.

                                        Феруза опа: Мақсад аниқ бўлса албатта уддалайман



Термиз шаҳрида туғилган Феруза Юнусова ғам-ташвиш нималигини билмай ўсиб-улғайди. Орзу-ниятлари осмон қадар қиз ҳамширалик курсида ўқиб, оз бўлса-да, шу соҳада ишлади. Оила қурди, бахтли хонадон бекасига айланди. Шириндан-ширин икки қизли бўлди. Бахтнинг оғушида, фаровонликда яшаб келаётган эди. Аммо одамзот келажакда уни нималар кутиб турганини билмас экан...

Феруза опа ўғил фарзанд кўрди. Аммо унинг қувончи узоққа чўзилмади. Мурғак чақалоқ оғир дардга чалинди. Мана, бир неча йилдирки, яқинларидан қарз олиб бўлса-да, фарзандининг дардига шифо излайди. Кредит олиб иш бошлаш ниятида қанчадан-қанча мансаб-дорларнинг эшигида сарғайди ҳамки, опанинг илтимосини тинглайдиган ин-сон топилмади.  Охири, ҳовлисини сот-ди. Бугун ижарада яшайди.

 Қайга бормасин, ҳунари бўлмаса, иш бошлай олмаслигини таъкидлашавергач, опа имкон қидира бошлади. Курсларда ўқий деса - қиммат. Курсларга кетадиган пулни ҳам оиласига сарфлашни афзал билди. Шу орада Термиз шаҳридаги “Барқарор ҳаёт”  халқаро ижтимоий-маърифат марказида бепул курслар ташкил қилинганини эшитиб қолди. Олдиндан қандолатчиликка қизиққани боис шу йўналишдаги курсга ёзилди.





-Танишлардан ушбу марказ ҳақида эшитгач бордим. Дасаввал озроқ уялдим. Сабаби барчаси ёш қизлар. Мен эса 49 ёшдаман. Аммо ниятим қатъий бўлганлиги учун ҳар ортга чекинмадим. Мендан кичик бўлсада атрофимдагилар қандолатчилик ҳунарини ўрганишимга кўмаклашди. Бир ой давомида торт, ширинликлар, печонилар тайёрлашни ўргандим. Ҳар машғулотда ўрганган ширинликни уйда фарзандларимга тайёрлаб беряпман. –дейди Феруза опа.

Бир ойлик курсда қандолатчилик сир-асрорларини ўрганган Феруза опа эндиликда  ўз ишини бошлаш ниятида. Аммо у кредит олиш учун қай эшикка боришни билмайди. Юртимизда хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилаётган бир вақтда наҳотки Феруза опанинг ниятлари амалга ошмаса?

-     Кредит асосида кичик бўлса-да, қандолатчилик цехини очиб, ўзимга ўхшаган қийналиб қолган хотин-қизлар билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчиман. Лекин бошлаш учун имкон ҳам, маблағ ҳам йўқ. Қандай кредит олишни билмаяпман. дейди мен билан суҳбатда Феруза опа.




Ўтган даврда Термиз шаҳри мисолида  назар ташлайдиган бўлсак, 2749 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган бўлиб,  биргина  Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳисобидан тижорат банкларига ажратилган 565 млн сўм маблағ ҳисобидан 18 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар берилди.    Бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлардан 147 нафарининг бандлиги таминланди. Нега айнан ушбу статистик маълумотларга назар ташлаяпман дерсиз. Ёрдам кўрсатилган аёллар сингари Феруза опа ҳам кўмакка муҳтож. Ўйлайманки, ушбу мақоламдан сўнг Термиз шаҳар ҳокимлигининг маъсул вакиллари Феруза опага ёрдам беради. Бу мавзуга яна қайтамиз.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...