24 март – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни
Сил касаллигига қарши курашиш ва унинг олдини олиш, самарали даволаш бугунги тиббиёт тизимининг, қолаверса тиббиёт ислоҳотларининг муҳим йўналишларидан бири сифатида татбиқ этилади. Бутун дунё олимлари хавотирига сабаб бўлаётган сил касаллигининг тарқалиши ўз-ўзидан ижтимоий аҳамият касб этиб, барча давлат ва ҳамкор ташкилотларнинг диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. Дунё миқёсида 24 мартнинг – Бутунжаҳон силга қарши курашиш куни деб эълон қилиниши ва бунга оид илмий-амалий тадбирларнинг ўтказилиши кўпчиликнинг қизиқиш ва саволларига сабаб бўлмоқда.