вторник, 27 ноября 2018 г.

Инсониятнинг буюк эркинликлар хартияси
Бундан  2700 йил муқаддам Осиё ҳудудида яратилган энг кўҳна ёзма ёдгорлик - “Авесто” китобида билсангиз инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, миллатлараро муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари негизида барпо этиш ғоялари акс этган. Шарқнинг буюк ҳуқуқшуносларидан бири Бурҳониддин Марғиноний эса XII асрдаёқ ўзининг “Ҳидоя” асарида ҳар бир инсоннинг ҳақ-ҳуқуқини сақлаш зарурлиги тўғрисида муҳим ғояни илгари сурган эди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мана асрлар ўтсинки ўз долзарблигини йўқотмади. Бундан 70 йил илгари қабул қилинган Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси  инсонпарварлик тамойилларини илгари сурди. Дунё аҳолисини ҳимоя қилишда янги имкониятлар очди.
Дунёнинг 264 миллион нафар боласи мактабга бормайди!

Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатидагина мавжуд...
ЮНЕСКО бутун дунё бўйлаб 264 миллион нафар болалар мактабга бормаслигини маълум қилди. 2010 йилдан 2015 йилгача болаларнинг 83 фоизи бошланғич мактабни якунлашган. Ўрта мактабни эса 69 фоиз бола, юқори синфларни 45 фоиз бола тамомлаган.
Ҳужжатда қайд этилишича, дунёнинг 17 фоиз мамлакатида мактабгача мажбурий 1 йиллик таълим олиш мажбурияти белгиланган.
Бошланғич мактабларда ўғил болалар ва қизлар учун бир хилдаги имкониятлар фақат дунёнинг 66 фоиз мамлакатида, ўрта мактабда ўқиш имконияти 45 фоиз давлатларда, юқори синфларда ўқиш имконияти эса 25 фоиз мамлакатларда мавжуд.


ЮНЕСКО тақдим этган ҳужжатда 2015 йилдаги маълумотлар келтирилган. Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига қараганда давлатлар таълим олиш учун ўртача ЯИМ ҳисобидан 4,7 фоизини ажратишган. Бу эса ривожланмаган давлатларда тенг ҳуқуқлилик асосида ва сифатли таълим олиш учун йилига ўртача 39 миллиард доллар етмаслигини кўрсатади. 

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...