Termez sayyids played considerable role in political system and public life in different epochs of Termez, By the term sayyid they understand the descendants of the Prophet of Muhammad Ar-Rasul, especially the descendants of grandchild of Muhammad - al - Husain. Termez sayyids trace their genealogical tree to one of the fourth grandchildren of Imam Zain al-Abiddin AH bin al-Husain (680-695) - Ubaidullah al-Araj.
понедельник, 8 апреля 2019 г.
Шoдмoн
бaхши Хўжамбердиев 1967 йилдa Бoйсун тумaнидa тaвaллуд тoпган. У олти-етти
ёшлaридaн бaхшичиликкa қизиққaн. Бoбoлaри aйтгaн қўшиқлaрини мaрoқ билaн
тинглaгaн вa ўзи ҳaм aйтишгa ҳaрaкaт қилa бoшлaган. Ўн тўрт-ўн бешиёшлaридa
Сурхoндaрё бaхшилaри oрaсидa чaпaқaй вa тaқлидчи ижoдкoр сифaтидa тилгa тушди.
Aммo ундaги тaқлидчилик aйрим бaхшилaргa ёқмaди. Улaр Шoдмoнни ўз ёнигa oлиб
тaрбиялaшгa тoртиндилaр.
Боболаридан мероc
бахшичилик
Бобораим Маматмуродов 1936 йилда
Сариосиё туманининг Тамға қишлоғида туғилган. Ёшлигидан чорва боқиб юрган
Бобораим укаларини ҳам катта қилди. Унинг боболари бахши бўлишган. Дўмбира
куйларининг моҳир ижрочилари эдилар. Бобоси Нормурод бахши тўй ва ҳашамларда
терма ва достонлар ижро этган. Отаси Маматмурод чертағон, амакилари Маматқул
чопағон ва Абдураҳмон полвонлар ҳам 50 дан ортиқ куйларни дўмбирада мароқ билан
чертар эдилар. Ота-боболари полвон ва чопағон бўлган Бобораимнинг ҳам ёшлик
даврлари кўпкари чопиш ва тўйларда курашиш билан ўтган. Уни ҳам Боборайим
полвон деб аташар эдилар.
”Менинг ота боболарим бахши ва чопоғон
бўлганлиги учунми 9 ёшида уйимизда Жийдабулоқлик Мирзақул бахши, чағамлик Билло
бахши, чертағонлар Хўжақулисин қишлоғидан Бердиев бобо, Абдуллахон эшон, Чори
газарлар келишарди. Тонг отгунча навбатма-навбат айтишиб, чертишиб, созу-сухбат
қилишар эдилар. Мен ҳам отамнинг ёнида аввал оқшом бахшиларнинг айтишларини
эшитардим. Ҳамма меҳмонлар ухлаб қолганларида, ухламасдан Мирзақул бахшининг
дўмбирасини олиб чиқиб сомонхонага ёки ўтинхонага кириб олиб, эшитган қўшиқ ва
куйларимни чалишга ҳаракат қилар эдим”, - дейди Бобораим бахши суҳбат чоғида.
Демак, тўққиз ёшида бахшичилик ва дўмбира куйларини ўрганишга қизиқиш
бошланган.
Боборайим бахши дўмбира чалиш сирларини
илк бор Маматқул бобо, Абдураҳим боболар ҳамда отасидан ўрганган. 40дан ортиқ
дўмбира куйларини билади. Бахшиёна куйлаш сирларини қашқадарёлик машҳур Қодир
бахши ҳамда деновлик Тошмурод бахшилар ўргатганлар. Уларга 15-20 йиллаб, шогирд
тушиб, достон ва термаларни тўй-ҳашамларда ёнларида бирга юриб, ўрганган. Шулар
қаторида Мирзақул бахши, деновлик Эшмурод бахши, Эргаш бахши, Бўри бахши, Ангор
туманидан Чоршанба бахши, Узун туманидан Бўрон бахши, Қизириқ туманидан Бўри
Аҳмад бахши, Хўшвоқ бахшилар Боборайим бахшининг устозлари ҳисобланади.
Боборайим бахши 1980 йил Сурхондарё
вилоятида ўтказилган вилоят бахшилар кўрик-танловида биринчи ўринни эгаллади.
1982 (1990-й) йили Шахрисабзда ўтказилган Ўрта-Осиё бахши-шоирлар
кўрик-танловида Ёзувчилар уюшмаси дипломи ҳамда қимматбаҳо мукофот совриндори
бўлди. 1987-1989 йиллар Тошкент шаҳрида ўтказилагн Бахши-шоир ва жировлар
кўрик-танловларида Фахрли 3-2 ўринларни эгаллаган. 1999 йили Термиз шаҳрида
Алпомиш достонининг минг йиллик тўйи муносабати билан ўтказилган кўрик-танловда
1-ўринни олган. 2001 йил Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги нишони билан
тақдирланди. 2003-2005 йил Термиз олий ўрин Унинг “Авазхон ота юртида” ва
“Сарвигул” номли китоблари нашрдан чиққан.
Боборайим бахши 2005 йили “Ўзбекистон халқ
бахшиси” унвони билан тақдирланган.
Мастура Ҳамроева тайёради.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)
Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...
-
“Turkiy guliston yoxud axloq” asaridagi tarbiyaviy, axloqiy qarashlar Ma’lumki, inson barkamolligi uning tashqi ko’rinishiga qarab ...
-
QALBIM QUYOSHI- ONAM Ona bu hayot demakdir. Ona borki olam bor oila atalmish buyuk qo’rg’on bor. Bir parchagina etni oq yuvib oq tara...