четверг, 14 марта 2019 г.

Истиқболга интилган Ватан
Она Ватанни севиш уни ардоқлаш, ҳар қарич ерини кўзларга тутиё айлаш шу заминда яшаётган барча фуқароларимизнинг муқаддас бурчидир. Туғилганимиздан бизга макон бўлган, бағрида улғайтирган улуғ маскан бизга бобо меросдир. Аждодларимиз хако-пойлари мангу ором топган жаннатмакон бу азиз юрт қадрлидир. Не-не буюк алломаларга бешик бўлган бу ватанда яшаётганимиздан ҳақли равишда фахрланамиз. Бор куч ва салоҳиятимизни ишга солган ҳолда унинг равнақига тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз даркор. Бугун ана шу эзгу мақсадда халқимиз мамлакат раҳбари раҳнамолигида ҳамфикрликда, ҳамжиҳатликда улуғвор ниятларини кўзлаб иш юритмоқда.
Келажак авлод – юрт таянчи
Маълумки, ҳар бир давлат тараққиётга интилади. Тараққиёт бор жойда ўсиш ривожланиш бўлади. Мустақил мамлакатимиз ҳам бу йўлда шахдам қадам ташлаб, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда.
Мудофаа қудрати – давлат қудрати
Давлатимизда қабул қилинган янги Муддофаа доктринаси асосида бугунги кунда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроқ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интелектуал тайёргарлигини юксалтириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда десак хато бўлмайди.
Элига тиргак – эр йигитлар
Ватан ҳимояси ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир. Ана шу шарафли бурчни ситқидилдан ўташга чоғланаётган жасур ўғлонлар сони йил сайин кўпаймоқда.
Вилоятимизга келадиган сув миқдори ошди
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан қўшни республикалар билан дўстлик алоқаларига катта эътибор қаратмоқда. Айниқса Тожикистон Республикасига ташрифлари самарасида  вилоятда сув танқислигини юмшатиш, 2018 йил хосили учун етиштирилаётган пахта майдонларига кафолатли сув етказиб бериш  масаллари ҳал бўлди.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...