четверг, 14 марта 2019 г.

Мудофаа қудрати – давлат қудрати
Давлатимизда қабул қилинган янги Муддофаа доктринаси асосида бугунги кунда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроқ ва техникалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва интелектуал тайёргарлигини юксалтириш бўйича улкан ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда десак хато бўлмайди.


Эндиликда ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг моддий – техник баъзалари мустаҳкамланиб, ўқув машғулотлари ўтказиб жанговар шайлик янада мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, ҳозирги кунда ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бирга ватанпарварлик тарбиясига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу эса ҳар бир ҳарбий хизматчида ғурур, ифтихор, миллий руҳ сингари фазилатларни юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Ҳар қандай таҳдид ва хатарга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз халқимизнинг давлатимизнинг ишончли қалқонидир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...