четверг, 14 марта 2019 г.

Элига тиргак – эр йигитлар
Ватан ҳимояси ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчидир. Ана шу шарафли бурчни ситқидилдан ўташга чоғланаётган жасур ўғлонлар сони йил сайин кўпаймоқда.


Жисмонан соғлом, интелектуал салоҳиятга эга, тест синовларини муваффақиятли топширган кўплаб йигитларимиз Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун юборилмоқда. Халқига, Президентига содиқлигини ҳар қандай вазиятдан ҳам Ватан ҳимоясига камарбаста эканликларини ҳарбий қасамёдлари орқали намоён этишмоқда.

Дарҳақиқат эр йигит эл қалқони. Ватан тақдири, халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти уларнинг масъулиятли вазифани виждонан бажаришда ўз аксини топади. Зиммасига юклатилган жанговар топшириқни чин дилдан бажарар экан, юртимиз остонасига ёвуз мақсадли кимсалар ёхуд турли жирканч иллатлар мамлакатимизга кира олмайди. Эндиликда ҳарбий хизматни ўтаётган ҳар бир офицер, сержант ва аскарлар буни тўғри англаган ҳолда сергак ва хушёр ҳолда хизмат бурчларини ўташмоқда. Бир сўз билан айтганда бугун миллий армиямиз сафларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларимиз муқаддас замин тупроғининг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек асраш учун туну-кун сергак ҳолда касбига фидойилик намуналарини кўрсатиб хизмат қилишмоқда. Бу эса халқимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, осмонимизнинг мусаффо бўлиши кафолатидир. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...