четверг, 14 марта 2019 г.

Келажак авлод – юрт таянчи
Маълумки, ҳар бир давлат тараққиётга интилади. Тараққиёт бор жойда ўсиш ривожланиш бўлади. Мустақил мамлакатимиз ҳам бу йўлда шахдам қадам ташлаб, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалламоқда.


Жамият ҳаётида рўй бераётган юксак ўзгаришларга фуқароларимиз баҳамжиҳатликда иш юритиб, юрт тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда. Давлат сиёсатининг устувор йўналишларида, айниқса ёшлар масаласи энг муҳим вазифа сифатида қаралмоқда. Хусусан, уларнинг чуқур билим олишлари, жисмонан соғлом, интелектуал салоҳиятини кучайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу эса ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Иқтидорли йигит – қизлар билим тафаккурини янада бойитишлари учун хорижий давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида ўқиб келишмоқдалар. Бундан кўзланган мақсад эса, ёшларимиз чет элларда олган билим ва кўникмаларини мамлакатимизда қўллаб юрт равнақига ўзларининг ҳиссаларини қўшадилар, албатта. Бундай имконият ва имтиёз ҳар бир йигит қизлар қалбида фахр ва ифтихор каби туйғуларини уйғотиши табиий. Шундай экан, баркамол авлод тақдири ҳамиша ҳукуматимиз эътиборида эканлигини унутмаслигимиз лозим. Ўсиб улғаяётган келажак эгаларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, илм – фан чўққиларининг юқори поғоналарини эгаллашда доимо ғамхўрлик қилиб, уларни қўллаб-қувватламоғимиз керак.

Зеро, мамлакатимизнинг эртанги келажаги ана шу ёшларнинг илму-заковати билан ўлчанади.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...