четверг, 14 марта 2019 г.

Вилоятимизга келадиган сув миқдори ошди
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан қўшни республикалар билан дўстлик алоқаларига катта эътибор қаратмоқда. Айниқса Тожикистон Республикасига ташрифлари самарасида  вилоятда сув танқислигини юмшатиш, 2018 йил хосили учун етиштирилаётган пахта майдонларига кафолатли сув етказиб бериш  масаллари ҳал бўлди.



Ўзаро дўстлик алоқалари доирасида Тожикистон Республикасида жойлашган "Варзоб" дарёсидан сув олувчи "Катта Ҳисор", "Шодмон Қозоқ", "Жончекка", "Хатиб" ва "Даюб" каналларидан сув келтириш максадида каналнинг айрим кисмлари лойқадан тўлган жойлари тозаланди. Бунинг натижасида Вилоятимизнинг Узун, Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Қизириқ хамда Шеробод туманларининг экин майдонларини билан таъминлаш имкони яратилди.
Вилоят ҳокимининг 2018 йил 30 августдаги Ф-243-сонли фармойишига асосан Давлат унитар корхоналари ва тизим ташкилотларидан 11 дона эксковатор, 1 дона бульдозер, 1 дона трайлер жалб этилган бўлиб, ушбу техникаларга ёқилги мойлаш материаллари  986 688 000 сўм ажратилди. Аму-Сурхон ИТХБнинг тизим ташкилотларидан 8 дона эксковатор, 1 дона бульдозер, 1 дона Камаз хамда 2 дона трайлер ва қўшимча  Тожикистон Республикасидан қўшимча равишда 8 дона Камаз, 6 дона Зил ва 2 дона Липхерлар тозалаш ишларида ишлатилди.
 Қувонарлиси "Катта Ҳисор" каналининг 56 км масофасидан 16 км қисми, "Шодмон Қозоқ" каналининг 28 км масофасидан 21 км қисми, "Жончекка" каналининг 4 км масофасидан 1,5 км қисми, "Хатиб" каналининг 6 км масофасидан 2,6 км кисми хамда "Даюб" каналининг 13 км қисмидан 8 км қисми вилоятимиз аҳли томонидан ҳашар асосида амалга оширилди.
Бунинг натижасида қўшни Тожикистон Республикаси ва чегарадош худудлардаги жами 52 км узунликдаги каналлар лойқадан тозаланиб, Тожикистон Республикаси худудидан қўшимча 35-40 мЗ/сек гача сув микдори эндиликда олинди.
Бу эса туманларимиздаги далаларга қўшимча тарзда сув етказиб беришда катта имкониятларни яратади.
Мастура Ҳамроева
Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...