вторник, 5 марта 2019 г.

Бир кунлик гўзал..

Атрофимизда  шундай хотин қизларимиз орки ўзини ишга бағишлаб аёллик нафосати ва гўзаллигини унутган.


Термиз шаҳрининг қоқ марказида “Наврўз” номли тикув цеҳи мавжуд. Шу масканда опам ишлайди. У билан бирга ишлайдиган Шоира исмли бир қиз ҳам бор. У жуда қувноқ, очиқкўнгил қиз. Негадур унга дугоналари  кўзга яқин эмаслигини кўп бора таъкидлашган экан. Шунда мен дунёда аёлларнинг ҳеч бири ҳунук бўла олмаслигини, улар гўзаллик тимсоли эканлигини, энг асосийси Шоира қанчалик нафосатли эканлигини ўзига англатиш, исботлаб мақсадида унга газетага ўзимнинг ўрнимга “Баҳор” номли сурат учун расмга тушишга таклиф қилдим.
- Мен унчалик чиройли эмасман, хазиллашаяпсизми? –деб жавоб берди менга Шоира.
Даставвал менинг таклифимни жиддий деб ўйламади. Хатто ҳамкасбларининг баъзилари таклифимни эшитиб унинг устидан хам кулишди.  Аммо мен қатъий туриб олдим. Унга миллий адрасдан тикилган либос кийдирдим. Сочларини ўрди. Бошига эса ўзимизнинг миллий  дўппимизни кийди. Бир онда гўзаллик тимсолига айланди қолди.
Иш кунимнинг тушга қадари шу билан ўтди. Лекин афсусланмадим. Унинг кўзларида акс этган қувонч мени қўл урган ишим қанчалик тўғри эканлигини тасдиқлаб турарди. Унинг қўлларидан тутиб, тушдан  сўнг бодом дарахти барқ урган гуллари ёнига бордик. Дарахт ёнида фаришта мисол  Шоира янада гўзаллашди. Фотомуҳбиримиз махорат билан қизни суратга олди.  Олган суратлар гўё қараганингиз сари жонлланаётгандек туюларди. Шоира ўз расмларига нигоҳ ташлар экан, шунда ҳам ўзининг гўзаллигини англаб етмай, соддалик билан Икром акага боқиб:
- Фотокамерангиз мени чиройли қилиб туширар экана- деб айтди.
Унинг бу сўзларига жавобан мен: “Чиройли инсонни гўзал қилиб камера ҳам туширадида, нега ундай дейсиз,”- деб айтган бўлсам, фотомуҳбир эса “Назокатингизга таббасумингиз кўрк бериб турибди. Жуда чиройли кулар экансиз.” – деб таъкидладилар. Бизнинг сўзларимизни тинглаб, содда маделимиз лабида янада кўпроқ таббасум югурди.
Қўлларида бодом гулларини тутганча майин кулган гўзал тимсоли шу куни яратилди.
Оддийгина тикувчи бўлган, ҳеч ким гўзаллиги ҳақида бирор маротаба ҳам таъкидламаган оддий ўзбек қизи бўлган Шоира эди.
Суратларини кўрар эканман, бир кун бўлсада унинг ўзининг дунё гўзалларидан кам эмаслигидек бахтни туюшига ёрдам берганимдан кувондим. Аммо ўйлаб кўрсам, менинг қувончим сурат қахрамони кулгулари олдида ҳеч бир аҳамиятга эга бўлмай қолар экан. Нега дерсиз? Кечга томон ишдан опам билан қайта туриб, улар айтган сўзлар мени таъсирлантирди.
- Мастура Шоирани қандай расмга туширдиларингиз, келгач ишдан кетгунча, кулгидан тўхтамади. Кўрган танишларга ўзининг сурати газета саҳифаларида чиқишини  айтиб, мақтаниш билан ўтди-деб қолди опам.
 Сўзларни эшитиб, ҳаётим мазмуни бўлган журналистика соҳасини танлаганимдан фахрландим.  Ўз ишим билан инсонларни бахтли қила олишим мени рухлантирди. Атрофимизда  каби қизларимиз талайгинаюнафақат ўз гўзаллигини балки хатто ҳуқуқларини ҳам билмадиганлар талайгина. Энг асосийси Шоира энди тушуниб етган ҳақиқатини бир умр ёдидан чиқармайди. Бу менинг ютуғим. Жамиятимизда қанчалик аёлларимиз фаоллигини ва ўз хақ ҳууқларини англай билса шундагина ўз қадрини ва иқтидорини англаб ета олади....

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...