вторник, 26 февраля 2019 г.

Доғ туширма шаънингга аёл!
Мустақил мамлакатимизда ҳаётимизнинг гултожиси ҳисобланмиш буюк ва мўътабар зот аёлларимизга кўрсатилаётган эҳтиром истиқлол йилларида янгича маъно-мазмун касб этди десак, асло муболаға бўлмайди.


Аёлни эъзозлаган юртнинг келажаги порлоқ, фарзандлари баркамол, ҳаёти тинч ва фаровон бўлади, деган ҳаётий ҳақиқат бугун ўзбек аёллари қўлга киритаётган ютуқлар мисолида, улар тарбиялаётган фарзандлар мисолида ўз исботини топаётир.
Бугун жамият тараққиётининг ҳар бир жабҳасида хотин-қизлар ўрни ва роли ортиб, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти юксалиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, жамият тараққиётида меҳнат қилаётган хотин қизларимизнинг хурмати ҳамиша юқори. Аммо айрим аёлларимизнинг билиб-билмай қилган хатоларини асло кечириб бўлмайди. Беихтиёр уларга нисбатан нафратимиз уйғонади. Киндик қони тўкилган юртига, фарзандлари-ю қавми-қариндошларига макон бўлган она Ватанига хиёнатини эшитганимизда вужудимизни титроқ босади. Динни ниқоб қилиб “ҳижоб”га кирган айрим аёллар бугун сир эмаски, ана шундай қабиҳ ва разил ишларга қўл уришмоқда. Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, хоинлик, жосуслик каби жирканч иллатларни кўр-кўрона бажараяпти. Улар ўзларини ҳақиқий дин пешволари дея бузғунчи ёт ғоялар изидан эргашиб, сўнг пушаймон бўлишмоқда. Яширин кулбаларда мулла ва отинойиларнинг фисқу-фасод сўзларига ишониб, бугун турли оқимларга қўшилиб кетиб, Ватанини сотаётган аёлларни эшитиб, қалбимиз нафратга тўлади. Биз энг улуғ, энг азиз сўзлар билан таърифлаётган мўътабар зот эгалари шундай жирканч ишларга қўл урса? Наҳотки, уларда Ватанга бўлган меҳр муҳаббат йўқ бўлса? Ахир Ватан муқаддас, Ватан ҳар нарсадан устун-ку!
Зеро, муқаддас динимизда ҳам Ватанни севишга уни ардоқлаб садоқат кўрсатишга чорлайди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...