вторник, 26 февраля 2019 г.

Коррупция – жамият кушандаси

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шакллантирилди.


Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, хусусан, 2017 йил 3-январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳам қабул қилинган эди. Мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш бўйича давлат дастури тасдиқланиб, ўтган йиллар мобайнида ушбу давлат дастури асосида Республикамизнинг барча соҳаларида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди десак асло муболаға бўлмайди. Хусусан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, жамиятда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Барчамизга аёнки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий – иқтисодий ривожланишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Давлатнинг конституциявий асосларини заифлаштиради. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлади. Натижада халқнинг давлат идораларига бўлган ишончи аста – секин йўқолиб боради. Шундай экан, бу иллатга фуқароларимиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар биргаликда ҳамжиҳатликда коррупцияга қарши муросасиз курашса, жамоатчилик назорати янада кучайтирилса, ўсиб – улғаётган келажак авлод вакиллари онгида бу иллатга қарши иммунитет пайдо бўлиб, жамият ва давлат ривожида ўзининг ижобий натижасини бериши шубҳасиз.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...