вторник, 26 февраля 2019 г.

Диёнат эмас – хиёнатни ўйлаганлар
Маълумки, халқаро терроризм XX асрнинг иккинчи ярмига келиб халқаро сиёсий ташкилот сифатида шаклланди.


Халқаро терроризм тушунчаси давлатлар, халқаро ташкилотлар, сиёсий партия ва харакатларни беқарорлаштиришга қаратилган сиёсий қўпорувчилик фаолиятидан иборатдир. Террористик ташкилотлар даромад орттириш мақсадида ҳар қандай тубанликка юз тутади. Босқинчилик, бегуноҳ одамларни гаровга олиш каби жирканч амалларни қўллайдилар. Масалан: 1999 йилда Қирғизистонга бостириб кирган, ўзини “Исломий ҳаракати” деб атаган ташкилот жангарилари гаровга олинганларни 500 минг АҚШ доллари ҳисобига қўйиб юборишган. 2003 йилда эса “Шарқий Туркистон озодлик ташкилоти”га мансуб террорчилар Қирғизистонда 19 нафар Хитойлик савдогарларни ўлдиришганини қандай изоҳлаш мумкин. БМТнинг маълумотларига қараганда, трансмиллий жиноий гуруҳлар гиёҳванд моддалар савдосидан йилига 400 миллиард доллар даромад кўришар экан. Ушбу маблағларнинг бир қисми террорчилик гуруҳлар ихтиёрига ўтказилади. Айрим маълумотларга кўра эса ҳомий давлатлар хайрия ташкилотлар, алоҳида шахс ҳамда Яқин Шарқ ва Ғарб давлатларидаги айрим ижтимоий гуруҳлар томонидан йиғиладиган пуллар ҳам террорчи гуруҳларнинг ташқи молиявий манбаи ҳисобланади. Бугунда фаолият юритаётган 150 дан зиёд ноҳукумат исломий ташкилотлар жангарилик амалиётини молиялаштиришда иштирок этишмоқда. Демак, экстремистлар ва террористлар учун тўкилган қон ва нопок сиёсатга қоришган пул, халқаро қотилларни ёллаш каби ғаразли мақсадларнинг амалга оширишнинг воситаларидан бирига айланиб бормоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...