вторник, 26 февраля 2019 г.

Виртуал олам найранглари

Бугунги тезкор давр соат сайин яратаётган янгиликлари инсоният тарихида янги ўзига хос даврни бошлаб берди десак хато бўлмайди.


Техника ва янги технологияларнинг жадаллашуви ахборот алмашинувидаги такомиллашувлар булар ҳамма – ҳаммаси янги асрнинг қиёфасидир. XXI асрнинг бундай кенгимкониятлари одамларга қулайлик яратиб берди, яна бир жиҳатдан эса, ундан оқилона ва эхтиёткорлик билан фойдаланишни талаб этмоқда. Кашфиётлар ва янгиликлар хосиласи сифатида айтадиган бўлсак, инсонлар тезкор хабарлардан воқеалардан бир зумда воқиф бўлаётгани тайин. Бироқ турли эълон ва хабарлар баъзида уларни жиноят сари етаклаётгани ҳам бор гап. Тўғрисини айтганда бугунги илғор технология орқали дунёнинг нариги томонида содир бўлаётган воқеа ҳодисалардан зум ўтмай хабар томошингиз мумкин. Бунинг учун эса бармоғингиздаги тугмачани боссангиз кифоя. Ёки бўлмаса интернет тизимини олайлик. Улардан тарқатилаётган турли хил хабарлар гоҳида сиз ўйлагандек тўғри чиқмаслиги кундек равшан бўлиб қолаётир. Лекин шундай бўлса-да, юборилган хабар ёхуд эълонни тахлил қилиб ҳам кўрмаймиз. Миш-мишларга берилиб, хаёлимиз бир зумдаёқ олис мамлакатларга боришни тусаб қолади. Сир эмас, бугун ана шундай хою-хавасга берилиб, узоқ давлатларга бориб пул топаман бойлик ортираман деб сафарга отланиб, охир оқибатда эса ёлғон ваъдалар қурбонига айланиб, аросатда қолаётган ҳамюртдошларимиз аччиқ қисматидан барчамиз бохабармиз. Интернет сайтларида ёлғон хабарлар тарқатаётган ғараз мақсадли кимсалар ёшларни осонгина ўз тузоғига илинтиришмоқда. Виртуал олам найрангларига чув тушган эса разил ва қабиҳ ишларга қўл уришмоқда.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...