МАНҚУРТ ЭМАСМАН....
Дунёда нарса ва ҳодисаларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳар бир ходиса бизни четлаб ўтмайди дея олмаймиз. Чунки қай бир жиҳат бизни улар билан боғлаб туради. Мисол учун интернет тармоғи яратилишини олайлик, бугун у бизнинг уйимизга ҳам кириб келган. Ваҳоланки бундан 20 йил муқаддам чет элда яратилган, бизда қўлланмайди деган фикрлар ҳам бўлганди. Аммо, бундай бўлмади. Фарзандларимиз ҳаётининг ажралмас бўлагига айланиб қолган тармоқ, ҳар куни бир янгилик яратади ва инсонни ўз домига тортмай қўймайди. Айниқса уни қурол қилган ёвуз ниятли кимсалар фойдаланиши, инсоннинг маънавий шаклланишига жиддий таъсир кўрсатади. Одамлардаги қизиқувчанлик сабаб ўзи билмаган ҳолатда уларни кенгроқ билишга ундайди. Бу эса ёвуз кимсалар қўйган тузоғига илиниб, балиқ мисол қармоқда пайдо бўлишга олиб келиши тайин. Таъсаввур қилинга унинг таъсирига тушиб қолиб, ўз фикрига, шахсий қарашига эга бўлмаган, айтаётган гапи ёки қилаётган иши учун жавоб бериш масъулиятини ҳис қилмайдиган одам келажаги қандай бўлиши мумкин? Шахс деган юксак мавқега кўтарила оладими? Йўқ. Ана шундай одамлар тўпланиб «оломон»ни, «тўда»ни ҳосил қилади халос.