среда, 1 июня 2022 г.

 

МАНҚУРТ ЭМАСМАН....

Дунёда нарса ва ҳодисаларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳар бир ходиса бизни четлаб ўтмайди дея олмаймиз. Чунки қай бир жиҳат бизни улар билан боғлаб туради. Мисол учун интернет тармоғи яратилишини олайлик, бугун у бизнинг уйимизга ҳам кириб келган. Ваҳоланки бундан 20 йил муқаддам чет элда яратилган, бизда қўлланмайди деган фикрлар ҳам бўлганди. Аммо, бундай бўлмади. Фарзандларимиз ҳаётининг ажралмас бўлагига айланиб қолган тармоқ, ҳар куни бир янгилик яратади ва инсонни ўз домига тортмай қўймайди. Айниқса уни қурол қилган ёвуз ниятли кимсалар фойдаланиши, инсоннинг маънавий шаклланишига жиддий таъсир кўрсатади. Одамлардаги қизиқувчанлик сабаб  ўзи билмаган ҳолатда уларни кенгроқ билишга ундайди. Бу эса ёвуз кимсалар қўйган тузоғига илиниб, балиқ мисол қармоқда пайдо бўлишга олиб келиши тайин. Таъсаввур қилинга унинг таъсирига тушиб қолиб, ўз фикрига, шахсий қарашига эга бўлмаган, айтаётган гапи ёки қилаётган иши учун жавоб бериш масъулиятини ҳис қилмайдиган одам келажаги қандай бўлиши мумкин? Шахс деган юксак мавқега кўтарила оладими? Йўқ. Ана шундай одамлар тўпланиб «оломон»ни, «тўда»ни ҳосил қилади халос.

Ҳар қандай мамлакат ва уни ичидан бузмоқчи бўлган ёвуз ниятли кучлар айнан шу оломон тўдани ҳосил қилишни, унинг вайронкор кучидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни ўйлайди. Улар кишиларни мустақил, эркин фикрлашда чалғитадиган ўзларининг бузғунчи ғояларини, мафкураларини тиқиштиришни кўзлаб, ўз домига тушган ёшларни, ҳатто ўргатилган ақидалардан четга чиқмасликка қасам ҳам  ичиришади.

Ҳудди шундай замонавийлик либосини ўзининг қиёфаси деб билган, аслида бузғунчиликнинг асоси бўлган соҳта «оммавий маданият» тарғиботчиларининг нияти ҳам шунга ўхшаш. Улар инсоннинг ҳайвоний ҳис-туйғуларини қўзғатувчи томошалари кучи ва таъсири билан жамиятда шахсларни қул қилиб, одамларни ҳеч нарса тўғрисида жиддий ўйламайдиган, нимани эшитса ёки кўрса, шуни ортидан кўр-кўрона эргашиб кетаверадиган оломонга айлантиришни истайдилар.



Ҳар икки ҳаракат ҳам, охир-оқибатда, хар, миллат устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатиш, унинг тақдирига эгалик қилиш, бойликларини талаш ва ёвуз ниятларини амалга оширишни кўзлайди. Яқинда теле экран орқали юқорида келтирган икки иллатларга эргашиб, тубанликка юз тутган ёшларни кўриб афсусландим. Бузғунчилик ғоялар тузоғига осонликча илинадиган ёшлар эмасмизку биз. Ўз фикрига, қарашларига эга Ўзбекистон фарзандларимизку.. наҳот ўзга юртларга сарсон  бу ёшлар шу ҳақида ўйлаб кўришмаган. Аҳир улар оқимларга бош суқиб манқуртларга айланиб қолмоқдаку.

Ўйлангга, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, келажак эгалари бўлган биз ёшлар билим олишларимиз учун барча имкониятлар яратилди. Шундай экан фақатгина оилани, маҳаллани бўлмаса жамиятни  масъул дея бонг урмасдан, ўзимиз ҳам ҳар қандай нарса ва ҳодиса тўғрисида мустақил фикримизга эга бўлишимиз, шу юртга муносиб фарзанд бўлиш ҳисси бизни кўплаб ёмонликлардан асраб қолишини англаб олишимиз зарур. Шундагина биз турли бузғунчи фикрлар, ғоялар таъсирига тушиб қолмаймиз, вайронкорликка даъват етувчи кимсалар ортидан эргашмаймиз. Ўзлигимизни, миллийлигимизни, келажагимизни асраб қоламиз.

Эркин ва мустақил, чуқур ва кенг фикрлаш ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Бунинг учун одам кўплаб билимларни ўзлаштириши ақл-у идрокини бойитиши, кўникма ва тажрибалар орттириши талаб этилади. Эзгу фазилатлар эса кўча-кўйда эмас, балки маърифат даргоҳларида - таълим-тарбия ўчоқларида ўзлаштирилади.

Шундай экан ҳаёт йўллари билан ибрат бўлган атрофимиздаги ҳақиқий юрт қахрамони дейишга арзийдиган инсонлар бизнинг қалбимизда чуқур ҳурмат ва эхтиром эгалласа, ўзлигидан бегона, тубанлик сари ботиб бориб, эл-юртини, оиласини унутган кимсалар ҳам талайгина эканлиги инсон қиёфасидаги манқуртлар орамизда бўлиши мумкинлигинидан огоҳлантиради.

Бугунги кунда дунё ъамжамиятида бўлаётган воқеаларни барчамиз биламиз. Айниқса ёнгинамизда бўлган қўшни Афғонистондаги холат хаммани сергак қилган.  Яқинда Қобул шаҳридаги терорчилар томонидан портлаш эса ўзи ситамлардан чарчаган халқни янада букди. Бунинг ортидан манфаат кўрган бузғунчи ғояли инсонлар қаторида афсуски ўзбекистонликлар ҳам учраётганлигини  ўйласам фақат бир фикр мени чулғаб олади: Йўлдан оғишиб, ўзгалар тузоғига осонгина заифларча эргашаётган шахслигини англаб етмаган инсонлар ва ёвуз кимсалар шуни билиб олинг: Бугун миллатимиз мағрур. Фарзандлари билимли. Юртимиз обод. Заминимиз жаннат. Зеро мен манқурт эмасман, ўз фикримга эгаман!

  Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...