четверг, 2 июня 2022 г.

 

Халқ таълими тизимида коррупциявий ҳолатлар нега кўп? 

 


Болалар келажаги учун муҳим билимни мактабда олади. Шуни англаймизу аммо бу соҳада келажагимиз  эмас нафсимиз устун келади. Шу сабабданми балки Сурхондарёда халқ таълими тизимида коррупция холатлари кўп учрамоқда. Бу ҳақида  "Халқ таълими бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида коррупциявий ҳолатларнинг юзага келиш сабаблари ва унга имкон яратиб берилаётган шарт-шароитлар" мавзусида эшитувда ҳам алоҳида таъкидланди.

Афсуски, бу соҳада бу борада олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмас ачинарли. Хусусан, халқ таълими тизимида коррупцион ҳолатларнинг учраётгани ташвишланарлидир. Биргина ўтган йилда вилоятда 27 нафар шахсга нисбатан 19 та жиноят иши судга юборилган. Ишга олиш, ўқувчиларни мактабга қабул қилишда тамагирлик ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Шу боис ҳам тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупция олдини олишга имкон камайган ва йўқолган. 

Бу каби холатлар олди олинмас экан мактабларда ўқитиш сифати юқори даражага чиқа олмас ва болалар билимли бўла олмаслиги тайин.

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...