Биз бирлашиб
катта кучмиз.
Сурхондарё вилояти
4-6 май кунлари ҳақиқий ёшлар байрамига гувоҳ бўлди. Бир қатор лойиҳалар,
футбол шоулар, учрашувлар, концерт дастурлари барчаси айни шу кунларда ёшлар
учун ташкил этилди. Чунки «Биз-буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар
фестивали «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уч кун давомида бутун
вилоят миқёсида қамраб олинди. Бир томонда лойиҳалар ўтказилиши иштирокчиларда
таъссурот уйғотиб борган бўлса, бир томонда журналист ва фотомуҳбирлар гуруҳи бу
жараёнларни ўша ондаёқ барчасини онлайн
тарзда бутун Ўзбекистон кўриши учун kamolot.uz, facebook.com, twitter.com да
ёритиб боришди. Журналистлар гуруҳида
ўзим ҳам бевосита иштирок этганим боис ҳар бир лойиҳани ўзига ҳос қизиқиш билан
кузатиб бордим.