вторник, 12 мая 2015 г.

Ёшлар фестивали...

Биз бирлашиб катта кучмиз.

Сурхондарё вилояти 4-6 май кунлари ҳақиқий ёшлар байрамига гувоҳ бўлди. Бир қатор лойиҳалар, футбол шоулар, учрашувлар, концерт дастурлари барчаси айни шу кунларда ёшлар учун ташкил этилди. Чунки «Биз-буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан уч кун давомида бутун вилоят миқёсида қамраб олинди. Бир томонда лойиҳалар ўтказилиши иштирокчиларда таъссурот уйғотиб борган бўлса, бир томонда журналист ва фотомуҳбирлар гуруҳи бу жараёнларни ўша ондаёқ  барчасини онлайн тарзда бутун Ўзбекистон кўриши учун kamolot.uz, facebook.com, twitter.com да ёритиб боришди.  Журналистлар гуруҳида ўзим ҳам бевосита иштирок этганим боис ҳар бир лойиҳани ўзига ҳос қизиқиш билан кузатиб бордим.

Журналистлар учун кечки матбуот анжумани
3 май санаси. Кечки 21:00 бўлишига қарамай, вилоятимиздаги барча ОАВ ходимлари матбуот анжуманига йиғилишди. Бўлиб ўтажак «Биз-буюк юрт фарзандларимиз!» шиори остида ёшлар фестивали ҳақида ҳамда лойиҳа доирасида ўрин олган тадбирлар тўғрисида журналистларга  ахборот берилди.  Матбуот анжуманини вилоят ҳокими ўринбосари Ўткир Қобилов ва «Камолот» ЁИҲ республика Кенгаши раиси ўринбосари Илҳом Шукуров кириш сўзлари билан очиб берди. Кеч бўлишига қарамай Термизга етиб келган эл ардоғидаги мехмонлар ҳам матбуот анжуманида иштирок этишди. Жумладан хонанда Ҳосила Рахимова ўз фикрларини айтиб ўтди. Журналистлар саволларига жавоблар  билан кечки матбуот анжумани ўз якунини топди.  
Замонамиз қахрамонлари биз билан бирга.
 Йиллар давомида мехнат машаққатлари ила эл ичида ҳурмат топган инсонлар билан суҳбат, учрашув ёшлар учун катта ибрат мактабидир.  Орамизда шундай инсонлар борлиги фахр эмасми? Улар биз учун замонамиз қахрамонлари ва биз севган ижодкорлардир. Ана шундай бир гуруҳ юртимиз ардоғидаги инсонлар билан фестивал давомида жойларда ижодий учрашувлар ташкил этилди. Улар орасида Олий мажлис  Қонунчилик  палатаси депутатлари Д. Тангиров ва А. Қурбонов, актрисалар Махфуза Боботиллаева, Доно Бобожонова, актёрлар Карим Мирходиев, Абдухалил Менгноров, Феруз Бурхонов, Мирза Азизов, Руслан Бердиев хонандалар Ҳосила Рахимова, Махмуд Намозов, Лола Ахмедова, Дилшод Али, Тохир Усмонов, Умар Шамсиев, Алишер Файз, Зиёда, Азиз Эсонов, ёш олима Севара Бобоева, ёш олим Ҳусанбой Убайдуллаев, шоира Мунаввара Усмонова, операчи ДЖаброил Идрисов бор бўлиб, фестивал давомида ёшлар билан  бирга бўлишди.
- Мен бу фестивалда ёш олим сифатида республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари сафида иштирок этмоқдаман. Қадим Суҳондарёликла бизни шунчалик эътибор билан кутиб олишади деб ўйламагандик -дейди  суҳбатда ёш олим Ҳусанбой Убайдуллаев. Сурхондарёнинг меҳмондўстлигига таърифлай десак тил ожиз. Биз бундан олдин кўп вилоятларда бўлдик. Сурхондарё ёшлари жудаям иқтидорли, ҳаракатчан, кўзлари оловдек ловиллаб турипти. Коллеж, литцейларга борганимизда эса, ўқувчилар томонида ясалган қўл меҳнат буюмларини, санъат ишларини, ёшларнинг шижоатини кўриб биз тарғибот гуруҳи ўзимизда ишонч билан Муҳтарам Президентимиз ишонган, келажагимизни давомчилари айнан шундай ёшлар эканлигини кўриб  қувондик.
Барча лойиҳалар бир вақтда.
Эрта тонгданоқ фестивал ташкилотчилари туманларга йўл олишди. Бир вақтнинг ўзида бир қатор лойиҳалар ёшлар эътиборини тортди.  «Оммавий маданият» ниқоби остида ёт ғояларининг асл мақсадларини ёшларга тушунтириш учун  «Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти», «Депутат ва ёшлар», «Ҳоким ва ёшлар», «Президент асарлари билимдони» мавзусида семинарлар, «Сиз севган қаҳрамонлар», «Замонамиз қаҳрамонлари» ижодий учрашувлари, инсон қадри нақадар улуғлиги, ёмон иллатларнинг зарарли оқибатлари ҳақида  видеороликлар орқали «Одам савдоси-давр муаммоси», «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!», «Интернет ва ёшлар», «Ёшлар ўртасида эрта никоҳ ва унинг олдини олиш» лойиҳалари ва кинофилмлар намойиши,  «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» номли кўргазмалар ва Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқалишини ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» ги Қонуни ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида «Виждонли сотувчи» акцияси ўтказилинди. Айниқса туманларда ташкил этилган  актёрлар жамоаси ва камолотчилар жамоаси таркиби билан ташкил этилган футбол ёшлар шоусига айланиб кетди. Қўшиқлар жамланмаси эса ёшларни шижоатларини  намаён  етиб, рақсга чорлади.

- Бир неча йилдан буён анъанага айланиб бораётган ушбу фестивални мана Ойбарчиндек қизларга замин бўлган, Алпомишдек йигитларимизни тарбиялаётган қадим Сурхондарёда ўтказиляпти-дейди актёр Мирза Азизов. Бугунги кунимиз шундай бахтли онларки, унинг қадрига етиб, ёшларимиз катта марраларга еришаётганини кўриб қувонамиз. Хам Ўзбекистонимиз ҳозирги кунда 30 та энг баҳтиёр яшаётган  фуқоролар ва бахтиёр мамлакат сафидадир. Шундай экан, жаннатмакон юртда яшаётганимиздан фахрланиб, шукроналик килтиришимиз керакФестивалда ёшлар нигоҳида кўрган қувончни ўзиданоқ, уларнинг шу онда нақадар бахтли эканлиги ҳис қилдим.

Мехрнинг чегари йўқ.
Нурли чеҳрали қарияларимиздан олган дуо доим йўл кўрсатувчи маёқ сингари бизни асрайди. Буни англаган вилоятимизга ташриф буюрган мехмонлар фестивал доирасида «Ҳеч ким мехр ва эътибордан четда қолмасин» лойиҳаси асосида барча  туманларда истиқомат қилаётган кексаларимиз ва нуқсонли юртдошларларимиз холидан ҳабар олгани  ҳонодонларга ташриф буюрди. Жумладан Қизириқ туманида истиқомат қилувчи  Абдураҳмон ота Кўчаров ва Тўрагул мома  Мирзақобилова менмонларни иссиқда толиққанларини сездими дейман мезбонлар совуққина  сурхонча чалоп тутуб олинглар дея қарши олди. Суҳбат жараёнида  Абдураҳмон ота Кўчаров ва Тўрагул Мирзақобилова эътибордан ҳурсанд бўлиб, ҳатто кўзларига ёш ҳам келди. Бобо хонадонидан Менгниязов Амир бобо  ҳамда Менгниёзова Улжамол момо уйига йўл олишди. Меҳмонларни кўриб жўшиб кетган Улжамол момо қўшиқ куйлаб берди. Момонинг алласини тинглаган санъаткорлар ҳайратда қолишди. Кейинги манзил Шароф  Рашидов кўчасига 93 ёшли   Миразизов Хайдар бобо хонадонига бўлди.  Шу билан бирга очиқ ҳовли четидаги муштипар онахон ҳаёлларини ҳолидан ҳабар олгани келган меҳмонлар саломи бўлди. Кулгин чеҳра билан меҳмонларни  қаршилаган  Раиса Қурбангалийева момо қувончини яшира олмади. Ўз қўли билан тайёрлаган шарбатларини тутар экан, бу сизлар соғлигингиз учун фойдали ҳам деб қўшимча қилиб айтиб қўйди. Момо билан кўришиб, Наргиза Ҳолтўраева  исмли 1 гуруҳ ногирони бўлган қизимиздан ҳабар олишди. Наргиза меҳмонларнинг эътиборидан ҳурсанд бўлган бўлса, ҳонадон эгалари миннатдор бўлишди. Биргина  шу учрашувларни кузатар эканман, бу  билан  меҳрнинг чегараси бўлмаслигини, ғанимат нуронийларимиз фахримиз эканлигини ғурур билан яна бир бор амин бўлдим. Бундай лойиҳа бутун вилоят миқёсида 3 кунгина ичида қанчадан-қанча мехрга ташна инсонларни чинакамига хурсанд қилди десам адашмаган бўламан.
Оламни англамоқчимисиз китоб ўқинг.
Ёшлар учун ҳақиқий совға улар тахсил олётган мактаб, коллеж ва лицейларда ташкил этилган «Камолот кутубхона»си бўлди. Фестивал доирасида ташкил этилган кутубхонларга борганимзда кўрдикки, китоблардан  ёшлар ўз дунёқарашини кейгайтиришда, оламни англашда, дунё ёшлари билан тенглаша оладиган даражада билим эгаллашлари учун фойдаланатганликларига гувоҳ бўлдик. Ушбу кутубхоналар жавонларидан ўрин олаётган китобларнинг барчасини «Камолот» ЁИҲ томонидан тақдим этилган жамланмалар ўрин олмоқда. Бундай имконият ёшларнинг донолиги ошишида, янги билим олишига замин яратади.
Ҳаёжонли онлар мухрланган «Мустақиллик фарзандлари»
Бир неча кун давом этган фестивал кенг кўламдаги «Мустақиллик фарзандлари» номли гала концерт билан билан якунланди. Термиз шаҳридаги «Сурхон» спорт мажмуасида ўтказилган концерт дастури ҳали бошланмасданоқ ўриндиқлари ёшлар билан тўлди.
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам. Буни  ўзим кўриб турган шу фестивалда иштирок этиб яна бир бор амин бўляпман-дейди  ўқувчи Севинч Кандимова. Теле екранлар, интернет орқали дунёнинг бошқа четларида биз каби ёшлар ҳатто таълим ололмаётганлигини кўраман. Бизчи, шундай тинч заминда ўқиймиз, мехр олаяпмиз, камолга етаяпмиз. Мен бахтлиман, чунки шундай бахтиёр замин фарзандиман. Бу эса мени олға қадам ташлашга, билим олиб юртимиз равнақига ҳисса қўшиш, муносиб фарзанд бўлиб дунёга Ўзбекистоним номини юксалтиришдек мақсадларга ундайди.
 Бутун стадион ёшлар овози билан жаранглади. Белгиланган номинациялар бўйича диплом ва қимматбахо совғалар тақдимоти ҳамда энг асосийси “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгашига  “ИСУЗИ” автобуси совға қилиниши ташаббускор ёшларни қувонтирди. Тақдирланиш элимиз суйган хонандаларимиз қўшиқлари билан, расқларга уланиб кетди. Айтиш керакки, шу куни барча қувноқ, барча бирдек бахтли эканликлари кўзларда акс этиб турарди.


Мастура Ҳамроева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...