вторник, 12 мая 2015 г.

Ободлик тарихий обидалардан бошланади



Маънавиятимизни юксалтиришда миллий қадриятларимиз, урф одатларимизнинг ўрни бошқача. Ўтмишимизни акс этган қадамжоларимиз эса ўша одатларимизни ўзида жонли намаён этади. Ҳар гал қадимий обидаларимизни зиёрат қилар эканмиз, аждодларимизнинг нақадар билимли, доно бўлганлигини англаймиз. Шунинг учун ҳам доим обидаларни зиёрат қилгани борсак, у жойларни ободонлаштиришга оз бўлса ҳисса қўшгимиз келади. Куни кеча шу ниятда «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят бўлими бир гуруҳ аъзо ёшлари билан «Юртим тарихини ўрганаман» шиори остида «Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар» ёшлар акцияси доирасида Султон Саодат мақбарасига йўл олдик.  Бизни мақбара имоми Абдурахмон бобо Муазамов қарши олди.  Бобо бизга қизқача мақбара ҳақида сўзлаб берди.



- Биринчи мақбарада IX асрнинг иккинчи ярмида вафот этган Мухаммад Пайғамбарнинг авлодидан бўлган Термиз саййидлари хонадонининг асосчиси Хасан ал-Амирнинг хоки ётибди –дейди маълумот айтар экан Абдурахмон бобо. Иккинчи хона жихози бир мунча оддий. Хар иккала мақбара эшиги кўнғирадор айвонли бўлиб, ховлига қаратиб қурилган. Тугалланган Султон Саодат мажмуаси айвонли. Йирик гумбазли бош мақбара атрофида гурухланган иморатлардан иборатдир. Мажмуа 20 га якин макбарани ўз ичига олади. XIV-XV асрларда янги макбаралар қурилган. Хасан ал-Амир шажараси Имом Хусайинга бориб тақалади. Мадина шахрида туғилган Хасан ал- Амир 865 йилда Термизга келади. Уни ҳатто Амир Темур ҳам иззат-хурмат килган. Хиндистон сафаридан қайтишда саййидлар уйида мехмон бўлгани, Ал-Хаким ат-Термизий мақбариси каторида ушбу хонадон хилхонасини хам зиёрат килгани тарихдан маълум.
Маълумотларни билиб олгач, Абдурахмон бобо саййидлар ҳотирасига дуо ўқидилар. Шундай сўнг, ёшлар ободонлаштириш ишларига киришиб кетишди.  Мақбара атрофида ўсган бегона ўтлардан тозалаб, ҳовли атрофига сув сепиб қизлар супиришди. Йигитлар эса белкурак билан ерларни оғдаришди. Бир зумда ободонлаштириш ишларига шўнғиб кетдик. Бизнинг ишимизни кўриб, Абдурахмон бобо хурсанд бўлиб, кафтларини кенг очиб бизни дуо қилди. Қайтар чоғи бобо билан суҳбат қилар эканман, у кишига нега айнан шу ерда имом бўлиб ишлаяпсиз деган саволимга, қўлимга китоб тутказиб: «Мен 25 йилдан буён шу ердаман. Мендан олдин отам, улардан олдин бобом шу ерда имом бўлганлар. Ҳозирда фарзандим ҳам шу ерда фаолият олиб бормоқда. Мақбарада ишлаш мен учун авлоддан-авлодга ўтиб бораётган анъанадек бўлиб қолган.» дея жавоб қайтарди. Мақбарага термулиб турган бобога қарар эканман, Султон Саодат обидаси бобо учун умрининг бир бўлагига айланиб улгурганлигини англадим.
Абдурахмон бобо берган китобни йўл бўйи ўқиб қайтдим. Китобда Султон Саодат  мақбараси ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиб, ҳудди тарих кўз ўнгимда гавлангандек бўлди.

Султон Саодат. Термиз саййидларининг дахмалари. Термиз саййидлари сулоласининг турли даврларда қурилган мақбаралари ва маросим хоналаридан ташкил топган ва ўзига хос бир бутун холга келтирилган меъморий мажмуадир.
 X-XV-XVII асрлар  яъни карийб 700 йил давомида шаклланган мажмуанинг энг кадимий қисми унинг Жанубий-Ғapбидаги XI асрда қурилган баланд гумбази  9x9 м бўлиб, икковини бирлаштирувчи гумбаз остидаги кенг майдон масжид хизматини бажарган. 
Унда шакли турли-туман уйма ғиштлар жуда мохирона ва турли услубда терилган. Амир Темур Султон Саодат мажмуаси ёнида дарвишлар, зиёратчилар учун хона қурдирган. Лекин у хозир сақланиб қолмаган экан. Айрим хужжатларга кўра, XX асрнинг 30-йилларида “Термизрайаг-ролес ташкилоти Султон Саодат ғиштларини қўпориб сотиш хақида ташкилотлар билан шартнома тузиб, бузиб кетишади. XVII асрда қурилган сўнгги иншоотлар билан мажмуа меъморий жиҳатдан турли даврга мансуб ва турли усулда қурилган. Мақбараларнинг тугалланган мажмуоти сифатида шаклланган. 1914 йилда А.А. Семёнов уни хотин кишининг номига куйилган деган фикрни илгари сурган. Аслида Саодат сўзига эътибор қаратадиган бўлсак у арабча Биринчи саййид деган маънони англатади. Бу эса мақбарага аёл кишининг ёки оддий кишилар эмас, балки, саййидлар ётганлигини билдиради. Султон сўзининг сизу биз билмаган, луғатларда хам учрамаган яна бир маъноси, яъни Оллох, томонидан келтирилган илоҳий ҳужжат, мунозарага ўрин қолдирмайдиган, инкор этиб бўлмайдиган далил маъносини англатади. Ушбу сўз муборак калом Куръони Каримнинг Мўминлар сураси 45-оятида учрайди. Саййидларга келтирилган юксак шараф бежизга эмас. Хазрат пайғамбаримиз вафотларидан кейин роппа-роса 35 йил ўтгач, Моворауннахрда биринчи бўлиб Термизга Ислом дини кириб келганидаёқ  пайғамбар авлодлари бўлган Саййидлар хам дастлаб шу ерга ташриф буюрган. Шундан ҳам билиш мумкинки бу заимн қанчалик муқаддас эканлигини. Дарҳақиқат, “Термиз шахри қадим-қадимдан мардлар шаҳри, авлиёлар ва сахобалар шаҳри”, деб бежизга айтилмаган. Шу туфайли ҳам Термиз инсоният тарихида буюк маънавий мероси билан ўчмас из қолдирган.

Сурхондарёнинг табаррук зиёратгохлари мозийнинг авлодларга колдирган беназир маънавий хазинасидир. Тарихнинг тилла китоби қат-қат варақларида ётган обидалар яқин- яқин вақтларгача тилсим янглиғ бизни лол айлаб яширин бўлиб, ҳозиргача бутун дунёни лол қолдириб бормоқда. Уларнинг бари бизнинг тарихимизнинг бир бўлаги. Шундай экан келажак авлодларга аждодларимиз кимлар эканлигини англатиш учун ҳам обидаларимизни асраб авайлаб, одоб қилиш бизнинг бурчимиз. Шу ҳаёллар билан бир олам таъссуротлар ила Термиз шаҳрига кириб келдим.
Мастура Хамроева.




Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...