Таҳририят ходимлари билан ижодий учрашув
Юртимиз келажаги
ўсиб келаётган ёш авлоддир. Уларнинг маънавиятли, одоб-аҳлоқий, миллий
қадриятлар ила тарбияланиши ва чуқур билим эгаллашлари муҳим аҳамаият касб
этади. Шунинг учун ҳам Президентимиз келажак авлодни ҳар тамонлама баркамол
этиб тарбиялаш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмаслигини таъминлашга давлат сиёсати
даражасида эътибор қаратмоқдалар.
Болаларнинг
маънавий юксалишларда, фикрий қобилиятлари ривожланишларида эса айтиш керакки,
оммавий ахборот воситларининг ўрни беқиёс. Ҳозирда болалар ва ўсмирлар учун
ўнлаб нашрлар, интернет сайтлари фаолият олиб бормоқда. Хусусан, қарийб 11
йилдан буён республикамизнинг барча мактаб, коллеж ва лицейларига кириб борган
“Dono Word”, “Bilimdon”, “Знайка”,
“Excellent” журналлари ҳам бор. Ўқувчиларнинг дарсдан
ташқари вақтларини мазмунли
ўтказиш, уларнинг билимини мустаҳкамлаш, дунёқарашини кенгайтиришга ушбу
журналлардан ўрин олган материаллар ёрдам бўлиб келмоқда. Таҳририятлар
ҳодимлари муштарийлар билан учрашиш ва
уларга маданий ҳордиқ улашиш мақсадида Термиз шаҳрида “Болалар бизнинг келажагимиз” шиори остида
ижодий учрашув ўтказишди. Вилоят Баркамол авлод болалар марказида ўтказилган тадбирни вилоят ҳокимлиги, Халқ талими бошқармаси, “Махсус матбуот” МЧЖ
ҳамкорликда ташкил этиб, унда мактаб ўқувчилари
иштирок этишди.
Дастлаб
таҳририятлар ҳодимлари билан учрашув ташкил этилиб, унда журналлар
вакиллари “Dono Word”, “Bilimdon”,
“Знайка”, “Excellent” нашри фаолияти
ҳақида иштирокчиларга маълумотлар айтишди.
-Сурхондарё илк
келишимиз. Болаларнинг шижоатини, қизиқувчанлигини, айниқса, билим салоҳиятини
кўриб қувондик- дейди суҳбат чоғида
“Билимдон” журналининг муҳарири Клара Ҳамроқулова. Саволларга тез
жавобликлари, инглиз ва рус тилларида аниқ ва равон сўзлашлари мени ҳайрон
қолдирди. Улардек ёшлар учун журналимизда доимий танловлар ўтказиб борамиз.
Бугунги учрашувда ҳам болаларга ташкил этилаётган танловларимиз ҳақида айтдик.
Ўйлайманки, Сурхондарё ўқувчилари ҳозиргидек фаол иштирок этади. Зеро, фаолиятимиз давомида болалар ва ўсмирларнинг
изланишлари, ташаббускорлиги яққол кўзга ташланиб келган. Шу сабабдан ҳам
нашрларимиз саҳифаларида болалар ёзган шеърлар, ҳикоялар, янгилик ва хабарлар
доимий ўрин олиб боради.
Ижодий учрашувдан
сўнг, таҳририятлар ҳодимлари ташкил этган
қизиқарли интеллектуал ўйинлар, танловларда ўқувчилар ўзларининг чет тилларини қанчалик
чуқур ўзлаштираётганлигини, топишмоқлар топиш орқали топқирликларини,
мусобақалар давомида чаққонликларини
намоён этишди. Шу билан
бирга, тахририят ҳодимлари муштарийлар
орасида қайси журнални кўпроқ ўқишларини
билиб олиш мақсадида сўровнома ўтказишди. Иштирокчилар саволларга жавоб ёзиб, таҳририят қутичасига ташлашди.
Тадбирнинг бадиий
қисмида ёш истеъдод соҳиб ва соҳиблари, миллий ва чет эл рақсларини, анъанавий чолғу асбобларидан куйларни келган
мехмонларга тақдим этишди.
- Биз ўқийдиган журналлар ходимлари билан танишдик,
сухбатлашдик. –дейди Термиз шаҳридаги
13-мактабнинг 4 синф ўқувчиси Сарвиноз Ҳусанова. Шунингдек, туманлардан келган
тенгдошларим билан билимимизни синаб кўрдик. Тадбирда жуда қизиқарли
мусобақалар ташкил этилди. Айниқса, тўрт нафар тенгдошларимнинг кўзлари
боғланган ҳолда расм чизганлиги ажойиб бўлди. Олган таъссуротларим бир дунё. “Dono Word”, “Bilimdon”, “Знайка”, “Excellent” журналларидан олдим.
Айни биздек ўқувчилар бўш вақтида шундай журналлар ҳамрох бўлади. Бу эса
бизнинг янада билимимиз ошишига
кўмаклашади.
Фаол
иштирокчиларга таҳририятлар томонидан
эсталик совғалари тақдим этилди.
Мастура
Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий