среда, 29 апреля 2015 г.

КЎРГАН КЎЗ КУВНАЙДИ


Термиз шаҳрининг кундан-кунга янги нигоҳ касб этаётгани кўрган кўзни қувонтиради. Бир ёнда бунёдкорлик ишлари, бир ёнда ободонлаштириш ишлари. Қай бирини айтай? Янгитдан қурилаётган буюм, деҳон бозорлариними, ёки қўп қаватли қат кўтарган турур жойларними? Барчаси шу аҳли  инсон учундир. Бу бунёдкорлик ишларида мен каби ёшлар ҳам четда қолмаган. Нега дейсизми? Бизлар учун Термиз шаҳрида савлат тўкиб, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни аниқ мақсад йўлида бирлаштириш ва тарбиялаш, ҳамда ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқувчи фаолият йўналишларини таъминлаш учун зарур имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида Юртбошимиз ташаббуси билан “Сурхондарё ёшлар маркази” ташкил этилиб, 2014 йил 1 сентябрда ёшлар тасарруфига топширилди.


Ҳар гал марказ кўчасидан ўтар эканман, бу масканда тенгдошларим фаолияти билан қизиқардим. Оҳири муҳбир эмасманми, қизиқувчанлигим сабаб, қўлга фотоапаратни олдиму, марказ томон йўл ола қолдим.
Марказга кириб улгурмасингизданоқ, ёшлар шижоати нафаси сизни ўзига торатди. Кимдур бўладиган тадбирга хозирлик кўраяпти, яна бошқаси тўгарак машғулотларига тайёрланаяпти. Хуллас бўш ёшларни топа олмайсиз. Мен ҳам изланишни мавжуд тўғараклар фаолияти билан танишишдан бошладим.. Масканда 6 та тўгарак фаолият олиб борар экан. Илк саёҳатим инглиз тили тўгарагига бўлди. Ўқитувчининг сўзларига инглиз тилида жавоб қайтараётган ёшлар кириб боришим билан ўрниларидан туриб, “Good morning” дея саломлашди. Амалий жараён вақтида тўғарак раҳбарини суҳбатга тортдим.

Муҳаё Хуррамова:
- “Ёшлар маркази”да ташкил этилган “Хорижий тиллар” тўгараги ёшларга чет тилларда эркин нутқий мулоқот қилиш кўникма ва малакаларини шакллантириш, тили ўрганилаётган мамлакатлар жумладан инглиз, немис ва французлар ҳаёти, адабиёти урф-одатлари ва буюк намоёндаларига доир маълумотларни ўрганиш учун хизмат қилади. Ҳозирда тўғаракда 10-30 ёшгача бўлган 50 нафар иштирокчилар 5 гуруҳда машғулотлар ўташмоқда.
 Муҳаё опа билан суҳбат жараёнида  тўгарак тингловчилари чет эллик меҳмонларга мустақил Ўзбекистоннинг истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқлари, Ватанимизнинг бой тарихий мероси ҳақида бевосита чет тилларда ҳикоя қилиб бера олиш кўникмаларига ҳам эга бўлишлари мақсад қилинганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Хорижий тиллар оламидан саёҳатимни “Ёш дизайнерлар ва тикувчилик” тўгараги томон давом эттирдим. Хона эшигига яқинлашар эканман, ичкаридан тикиш машиналарининг овози эшитилиб турарди. Секин мўраласам, баъзи қизлар либос тикаётган бўлса, қолганлари қайчи билан миллий матоларимизга шакл бериб, янги ижод намунасини яратаётган экан. Уларнинг ишини кузата туриб, ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар онгини миллий маданиятимиз, миллий қадриятлар руҳини сингдириш, момоларимиз меросини чуқур ўрганишларини, аждодларимиз анъаналарини давом эттириш ва ривожлантириш, анъанавий ва замонавий либослар дизайни яратиш ҳунарини эгаллаши учун кенг имкониятлар яратишда бу тўғарак чинакамига ёрдам бераётганлигига амин бўлдим.
Шу кўйи уларга ҳалал бермаслик учун, кейинги тўгарак сари йўл олдим. Бу тасвирий санъат тўгараги эди. Англаганиздек, нафис санъат иҳлосмандлари  жам бўлган хонага йўл олдим. Хона ҳам ўзига ҳос бўлиб, санъатсеварлар йиғилганлигини акс эттириб турарди. Иштирокчилар томонидан мўйқалам сеҳри ила чизилган суратлар инсонни ўзига жалб қиларди. Айниқса эндигини ўргана бошлаган болакайларнинг чизаётган расмлари уларнинг оламидек беғубор кўринади. Уларни кузатар эканман, бири берилиб гуллар тасвирини, баъзилари отлар расмини, кимдур эса бўёқларда илк суратини чизаётган бўлди. Ҳатто уларнинг ижоддан чалғитгингиз келмайди. Шунинг учун ҳам уларнинг олдидан чиқиб ахборот технологиялари хонаси томон бордим. У ерда ёшлар тезкор компьютер теҳнологиларидан кенг фойдаланашаётган экан. Мен билан суҳбатда тўгарак раҳбари Ўлмас ака Умаров иштирокчиларга ушбу тўгаракда компьютер техникаларини созлаш, программалаш, интернет тармоғи, сайтлар яратиш каби сир асрорларни ўргатаётгаликларини таъкидлади.
ХХI аср - интеллектуал аср, замонавий технологиялар асри. Ҳаётимизнинг ҳеч бир соҳаси йўқки, ҳоҳ у таълим соҳаси бўлсин, хоҳ ишлаб чиқариш, хоҳ медицина соҳаси, унда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланилмаган бўлса. Буни тўғри англаган ёшлар ушбу тўгаракнинг доимий аъзоси бўлиб келмоқда.
Шахмат ва шашка тўгараги. Айнан шу хонада қизғин бахсларга гувоҳ бўлдим. Бизга маълумки, спортнинг шахмат ва шашка турлари инсоннинг ақл ва идрокини, тафаккурини ривожлантиришда катта аҳамият касб этади. Болаларнинг ўзаро бахсини кузатиб, уларнинг орасида бўлажак спортчилар айнан шу иштирокчилар орасида эмасмикана деб ўйлаб қолдим. Ҳаттоки фарзандарининг машғулотларига ота-оналар ҳам келиб кузатар экан. Тўгарак рахбари Дилдора Эшмўминованинг айтишича ёш иштирокчиларнинг ота-оналари доимий уларнинг ўзлаштиришлари билиш учун ўйин жараёнларини кузатиб борар экан. Бу эса спортга янада ёшларни жалб қилинишида ота-онларнинг маъсулиятлиги янада ортишига олиб келади.
Рақс. Айниқса ўзбек миллий рақс санъати. Унинг сехрли жиҳатлари ҳақида айтмасак ҳам бўлади. Буни билишга қизиққан ёшларни эса айнан рақс тўгарагида Шохсанам Рахматуллаева қарши олар экан. Рақса залига кирар эканман, ўрганувчилар учун ьарча қулайликлар ўрин олган. Ёшлар эса маҳорат билан миллий рақс санъатимиз буюк намояндаларининг фаолияти, ҳаёти, ижоди тўғрисида батафсил, ҳаёти, ижоди тўғрисида батафсил маълумотлар ўрганмоқда. Шу билан бирга, рақснинг амал қилиниши лозим бўлган қонун-қоидалари, меъёрлари қунт билан ўрганишмоқда.
Энг асосийси унутманг барча тўгараклар бепул бўлиб, 10 ёшдан 30 ёшгача юртдошларимиз қабул қилинади. Ўрганишингиз учун ҳеч қандай тўлов тўламайсиз.

Марказда яна  4 та марказ, 1 та ахборот ресурс маркази 1 та клуб ҳам фаолият олиб боради.
Ёш оилаларни турмуш қуришга тайёрлаш, соғлом оила оид масалалар бўйича маслаҳат бериш, ёш келин-куёвлар учун эр-хотиннинг мажбуриятлари, шахсий ва мулкий ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришда “Оила ва саломатлик” маркази, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшларга тадбиркорликни бошлаш, уни амалга ошириш бўйича дастлабки сабоқларни бериш, уларнинг фаолиятини тўғри йўналтириш, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва ҳуқуқий кафолатлар бўйича тушунчалар бериш, ёш тадбиркорларга берилаётган кредитлар ва микрокридитлар олиш хамда тўғри фойдаланиш бўйича маслаҳатларни “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” маркази, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган истеъдодли ва иқтидорли йигит-қизларни аниқлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини рўёбга чиқаришга қаратилган фестиваллар, форумлар, анжуманлар, кўрик-танловлар, концерт дастурларида фаол қатнашишларида ҳар томонлама қўллаб қувватлашда “Фаол ва иқтидорли ёшлар” маркази, ёш ижодкорларни ривожлантиришда “Ёш ижодкорлар” маркази ёшларга кўмак бўлмоқда.
Марказ фаолияти ҳақида тўҳталар эканмиз ташкил этилган ахборот-ресурс маркази фаолиятига алоҳида айтсам. Марказ мактаб, коллеж, институт, ва уюшмаган ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, билим ва онгини ўстириш, ёшларга оид илмий тадқиқотлар олиб борувчиларга илмий-услубий ёрдамлар кўрсатиш, ахборот кутубхона фаолиятини такомиллаштиришдан мақсадида ташкил этилган. 
-Ахборот-ресурс марказида 6 мингта китоблар, 3 мингта электрон адабиётлар мавжуд бўлиб, улардан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз фойдаланишлари мумкин-дейди кутубхоначи Феруза Авазова. Шу билан бирга китобхонлар марказдан энсиклопедия, президент асарлари, ўзбек ва жаҳон адабиёт дурдонларини ўқишлари мумкин. Ташкил этилган кутубхонада барчаси ўрин олган.
Айтиш керакки ёшларни эркин сўзлашга,  дунё қараши ривожланишда китобларнинг ўрни беқиёс. Шундай экан сиз ҳам ўзингиз кизиқтирган китобларни ўқиш истаги пайдо бўлса, албатта ёшлар марказига йўл олайверинг.
Ахборот-ресурс марказидан  масканнинг фаесиданга йўл олганимда кинотеатр мени ўзига жалб қилди. Инсонни хайратланарли ҳаяжонга солувчи кинотеатр тўла замон талаблари асосида жиҳозланганди. Энг қизиқарлиси айнан ёшлар учун 3D форматдаги 408 ўринли замонавий кинотеатр проектори Белгияда, махсус экран Франсияда ва овоз кучайтиргич мосламалари АҚШ да ишлаб чиқарилган экан. Дунё билан тенглаша оладиган даражада кинотеатрнинг жиҳозланганлиги, юртимизда нақадар ёшларга катта эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
 Ёшлар марказига саёҳатим давомида шунга амин бўлдимки, минг бор эшитгандан йўлингиз тушганда бир бор кўрганингиз маъқул экан. Шунда юртимизда ёшларга на қадар катта аҳамият берилаётганлигидан гувоҳ бўласиз худди мен каби...

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...