среда, 29 апреля 2015 г.

ДАВРНИНГ  НОЗИК МУАММАСИ...
Ўспиринлик — нозик давр. Бу даврда ўсмирлар ўзига хос дунёга эга. Чунки улар болалик ва ёшлик орасида турган бўлади. Айни шу дамларда улғайиб бораётган ўғил-қизларга ўтиш даврида тўғри йўл кўрсатилмаси турли ҳил ёмон иллатларни тезда ўзларига сингдириб олишлари мумкин. Шунда уларга катталар ёрдами зарур. Айниқса, ота-она бу борада фарзандининг энг яқин сирдош дўстига айланиши зарур.  Чунки бугунги кунда  ўспирин ёшларимиз орасида айниқса кўпрок ёмон иллатларга ошно тутилиш одатлари кенг учрамоқда. Баъзан ундан ҳам баттароқ наша каби мияни заҳарловчи, хумор қилувчи воситалардан фойдаланишлари мумкин. Ўз вақтида фарзандига эътибор берган ота-она уни кўчанинг ёмон таъсиридан асраб олиши мумкин.


Тассаввур қилинг кўчада кетаётганизда хали 16 ёшга хатто бўйламаган ўспирин боланинг тамаки чекаётганини кўрдиз. Нима қилардиз? Албатта бу холат инсонни қувонтирмайди. Индамай ўтиб кетасизми? Лекин бу нотўғри. У каби ёшлар бизнинг келажагимиздир. Улар ўз йўлларини тамаки тутуни билан йўқ қилаётганлиги наҳот сизни ўйлантирмаса. Бу фақат шу боланинг ота-оналарининг эмас, балки бутун жамиятнинг муаммосидир. Чунки тамаки кашанда умрининг кушандасидир. Қизиқиш сабаб ўспирин ёшларимиз ҳатто мактабда ўқиб юрган кезлариданоқ унинг нима эканлигини тушуниб етишади. Ва ўзлари хам сигарет чекишдан хатто уялишмайди. Лекин билишмайди чекувчи инсонларнинг  ўпкаси  кичрайиб, бужмайиб, зич олатда қорайиб, қотиб қолади ва бу икки аъзо  ўз вазифасини адо етолмай қолади. Бу эса ўз навбатида ёш йигит ва қизлар соғлиғига жиддий зараркелтиради.


Ҳозирги вақтда ер юзи аҳолисининг 60 фоиз эркаклар, 20 фоиз аёллар, умумий ҳисобда 1,5 млрд  киши мунтазам чекувчидир.  Бу бир қарашда оддий ҳолдир. Аммо қуш уясида кўрганини қилади деганларидек, ўша чекувчиларнинг фарзандлари сигаретга ружў қўймайди дея олмаймиз. Ўйлаб кўринг, ҳар 6 сонияда 1 киши чекиш натижасида вужудга келадиган касалликлар сабаб дунёдан бевақт тарк этади. Бу 1 йилда 5,5 миллион инсон дегани. Бу кўрсатгич айниқса мактабда ўқиб юрган ўсмир йигитларни кенгроқ эгаллаб бормоқда. Нега дерсиз? Сабаби тадқиқотлар натижасида аниқланишича эркакларнинг 1/5 қисми 8-9 ёшдан чекабошлаганлигини, 92 фоизидан ортиқ чекувчилар эса бу зарарли одатни 19 ёшгача ўзлаштириб олишлари эътироф этилди.
Мен ҳам хар куни хар онда ўз ҳаётига бефарқларча тамаки чекиб кетаётган инсонларга кўзим тушади. Шунда улар ўз умрини сигарет тутунлари билан ўраб, тупсизликка юз тутаётганликларнини билишармикан, ёки билса хам атайин шу тупсизликка ўзлари қадам ташлашаятимикан деб ўйлаб қоламан. Аммо тамаки қутисини кўрганимдан кейин фикрларим аниқ бўлди. Инсонлар ўзлари билган холда шу йўлга киришар экан. Чунки сигарет қутисида алоҳида  кўринарли қилиб “тамаки соғлиқ учун зарар” деб ёзиб қўйилган. Ўйлаб кўрилса тамаки ҳақиқатдан ҳам зарарли ва заҳарли. 
  Чекувчи одамнинг руҳий ҳолатига ҳеч эътибор берганмисиз?!  У хумор тутган пайти асабийлаша бошлайди. Қўллари титраб, оёқ-қўлларининг доимо совуққотиши ва боши айланишидан шикоят қилади. Ранги рўйи баъзан эса заҳил ёки носоғлом, тўқ қорамтир тусда бўлади. Чунки, тамаки тутунида шу қадар кўп заҳарли моддалар борки, у нафақат чекувчининг балки, унинг атрофида ўтирган одамларнинг ҳам соғлиғига жиддий зарар етказади. Сабаби, тамаки тутуни таркибидаги 300 дан зиёд заҳарли модда инсон организмининг меъёрда фаолият юритишига тўсқинлик қилади. 100 гр. тамаки ёнганида 5-7 грамм қатрон ажралиб чиқади. Унинг таркибида эса бензатрасен ва шу каби смолалар бўлади. Бу моддалар эса хавфли ўсмалар (саратон хужайралари)нинг ўсишига қулай шароит яратади.
Инетрнетда ўқиб қолдим, чекиш шуниси билан ҳам хавфли эканки, кашанда чекканида  организми полоний — 210 радиоактив моддаси билан тўйиниб боради. Бу модда қандай пайдо бўлар экан дерсиз? Тамаки  тайёр ҳолатга келгунича етиштириладиган барглари бу заҳарли моддани ҳаводан сўриб олади. Барглари қуритилгач эса ушбу радиоактив модданинг зичлиги янада ошади. Шу боис чекув­чининг бронх ва ўпкаси, буйрак ҳамда жигарида полоний — 210 радиоактив моддаси аста-секин тўпланиб боради. Бу эса ўз навбатида рак касаллиги ривожланишида муҳим омил ҳисобланади.
Тамакининг тутуни таркиби асаб тизими ишдан чиқишида асосий омил хисобланар экан. Шу билан бирга томир уриши тезлашиши ва ўткир юрак-томир етишмовчилиги юзага келтириб юрак тўхтаб қолишига олиб келиши ҳам мумкин экан. Ёпиқ хонада чекувчилар билан ҳамроҳ бўлган соғлом одам ҳам 80 фоиз сигарет тутуни билан тўйинган ҳаводан нафас олади ва зарарли моддалар унинг ҳам организмига юқори нафас йўллари орқали киради. Бундай кашандалар билан ёнма-ён ишловчи ёки яшовчи одамлар ҳам пассив чекувчилар ҳисобланишади.
Зарарли эканлигини билиб оламизда лекин бу иллатни ўзимизда нега узоқлаштира олмаймиз. Қизиқувчанлигим боис таниш ва нотаниш чекувчи тенгдошларим билан суҳбатда бўлдим. Уларнинг аксарияти оилада, ишда ва ўқишдаги муаммолардан қочиш ва унитишдаги биргина йўл сифатида тамакини танлашаркан. Шу онда ўйлаб қоласан киши чигалликлардан қочиб эмас, сабр билан етгиб ўта билиш керак эмасми?. Ўспиринларнинг вояга етиш онларидаги бу камчиликлари уларни иллатлар ботқоғи томон етаклайдику?. Аммо вақтинчалик чора бўлган чекиш муаммони ҳал қилмайди аксинча чигаллаштиради. Бу холат эса уларни чекишга янада тобе бўлишига олиб келади.
Муаммолардан қочиб пана бўлаётган ёшларнику айтдик, аммо замонавийлик белгиси ҳамда кимларгадур тақлид қилиб сигарет чекаётган болаларга нима дейсиз? Тенгдошларимизнинг қолганлари фақатгина соҳта безак сифатида ўзларига чекишни танлашаркан. Бу эса нотўғри қадам. Ўспиринларнинг ҳаёлларидаги фикрларни оз бўлсада билиб олиб, муаммо ва замонавийлик белгиси деб билган ёшлар нахот шуларсиз ҳам камолга ета олишмаса. Келажак меваси теран фикр эмасми? Чекувчиларда эса бундай фикр бўлмайди.
Сигарет донасини қўлига олган инсон бир муддат келажагини, атрофидаги инсонлар саламотлигини ўйлаб кўрганда эди, чекишдан кўра очиқ ҳавода сайр, спорт билан шуғулланган бўлишар эди. Зеро соғлом инсон узоқ умр кўради. Оиласи ва яқинлари корига яраб ҳамда жамият тараққиёти, она Ватан равнақи учун муносиб ҳисса қўша олади. Фикрларимини ўқиб ҳам азиз инсонлар яна хам чекишни танлайсизми?? Нима бўлганда ҳам қай бирини танлаш энди ўзизга боғлиқ.....


    Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...