ҚУЛЛИК
АРҚОНИ
Сизга
мўмай даромад ваъда қилиб, ишга таклиф қилишяптими? Балки ўз юртингизда бир
йилда ҳам топа олмайдиган даромадингизни чет элларда бир ойда ҳатто бир ҳафтада
ишлаб топа олишингизга ишонтиришдими? Нурли келажак чорлаётгандек туюляптими?
Сиз йўл олишга шаймисиз? Аммо тўхтанг!! Сиз
тангри ақл ато этган инсонсиз. Озод умрингизни қуллик арқонларига
чирмаштириб боғламаяпсизмикансиз? Зеро чегара билмас одам савдоси қурбонидан
бири бўлиб қолишингиз мумкинлиги ўйлаб кўринг. Ўйлаб кўринг деймизу лекин
бефарқ инсонлар атрофимизда талайгина. Била туриб ўзларини инсонийлик туйғулари
ёд бўлган кимсалар қўлига топширади. Шундай ҳолатлар олдини олишга қанчалик
уринмайлик лекин, кундан кунга авж олишига ҳам айни бефарқ инсонлар бепарволиги
сабаб бўлмоқда. Бу эса жабрланувчилар сони ортишига йўл очмоқда. Энг ачинарлиси
одам савдоси қурбонлари орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Маълумотларга қараганда, бугунга
келиб одам савдосидан жабр кўрганлар сони салкам 200 млн га етган. Хар йили 2,7
млн инсон одам савдоси жабрдийдасига айланади. Уларнинг ҳисобидан эса
тушадиган даромад 7 млрд АКШ
долларидан ошиб бормоқда. БМТ
маълумотларига кўра эса, бир йилда дунёда ўртача 2,5-3 миллион киши одам
савдосининг қурбонига айланмоқда. Уларнинг қарийб 1 миллионга яқинини аёллар ва болалар ташкил этади.
Экран орқали ўтмиш жонланган кинофилмларни кўп
бора томоша қилганмиз. Уларни аксариятида қуллик даври акс этган лавҳалар ўрин
олган бўлади. Қулларнинг туғилган фарзандлари ҳам қул саналади. Улар қийноқ
билан тинимсиз иш билан машғул бўлганлигини ўз кўзимиз билан кўрамиз.
Таъсирланамиз ва режиссёр, актёрларнинг маҳоратига қойил қоламиз. Бу таъссурот
узоқ вақтгача бизни тарк этмайди. Лекин ҳаётимизга кўчган қулликни ҳеч
ўйлаганмизми? Озод бўлиб туғилиб, қул бўлиб яшаётган ҳатто ўлиб кетаётган
инсонларчи?? Пул илинжида сотилаётган гуноҳсиз болаларчи? Сўз топа олмаймиз. Нега дейсизми?
Атрофимиздаги баъзи одамлар шаҳаматли ҳаёт орзуси кўзларини кўр қилиб,
ҳақиқатни батамом йўқ қилмоқда. Бу оқибати эса қулликдир.
Шундай бўлсада мамлакатимизда
инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва ҳуқуқлари олий қадрият
хисобланади. Инсонларни бу йўллардан қайтариш, фарзандларимиз келажагини асраш
учун ҳам худуд билмайдиган глобал муаммолардан
бири бўлган одам савдоси қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш, ундан жабр
кўрганларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга
оширилмокда. Биринчи навбатда барча қонуний хужжатларда бу ҳуқуқлар муҳрланиб
қўйилган.
Биринчи ўринда Ўзбекистон Республикаси
Конститутсиясидир. Унинг 26-моддасига
мувофик, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон
қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас деб
ёзилган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул
қилинган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, Президентимизнинг
2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвентциясини (Ню-Юрк, 2000 йил 15
ноябр) тўлдирувчи Одам савдосининг, айниқса, аёллар ва болалар савдосининг
олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг олдини олишда муҳим қонун устуни
бўлиб келмоқда. Ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, жамоат ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари хамкорлиги кенг йўлга кўйилган. Улар одам савдосининг оқибатларини
тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб бориш, семинар-тренинглар, давра
суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали кенг оммага етказмоқда. Тиббиёт масканларида эса чет элга бориб, одам савдосидан
жабрланганларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш хоналари ташкил этилган. Шу
билан бирга фуқоролардан одам савдосидан жабрланганлар хақида маълумотлар олиш
учун вилоятимизда доимий “Ишонч” телефонлари
ишлаб турибди.
Бу иллат камайишида фақат қонунлар ёки
ҳужжатлар эсам, инсонлар ҳам ҳаракат қилиши лозим. Огоҳлик давр талаби деб
бежиз айтилмаган. Биз огоғ бўлсак, одам савдоси бизнинг осмонимизни
эгалламайди. Мурғак фарзандларимизни ҳаётига чанг сола олмайди. Тинч оилаларни
парчалай оламайди.
Бугунги
кунда одам савдоси инсон, унинг ҳуқуқлари, қадр-қиммати, осойишта хаёти ва
келажагига жиддий тахдид солаётган жахон микёсидаги долзарб муаммога айланган.
Бу жиноятга қарши давлат тузилмалари, жамоат, нодавлат нотижорат хамда xалқаро
ташкилотлар биргаликда курашмоқда. Юртимиз инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
учун туну-кун қайғурмоқда. Шундай бўлсада
келажак йўлини танлаш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Ана энди танлов ўзингизга
ҳавола. Қай йўлни танлайсиз? Ҳали хам йўл олишга шаймисиз?
МАСТУРА ХАМРОЕВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий