воскресенье, 28 августа 2022 г.

ВИЛОЯТДА ЭКСПОРТ КОРХОНАЛАРИ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

 


Сўнгги йилларда республикамизда инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар сони ортмоқда. Биргина Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг январь-октябрь ҳолати бўйича халқаро стандарт сертификатлари олишда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 11 та жами 1,2млрд.сўмлик молиявий кўмаклар берилди. Сурхондарё вилоятида жорий йилда жами 223,7 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти  ташкил этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 126% га ортганлигини кўрсатади.

воскресенье, 21 августа 2022 г.

 ЯНГИЛАНАЁТГАН ДЕНОВНИНГ БУГУНГИ ҚИЁФАСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА


Денов тумани. Кундан кунга замон талаблари асосида ривожланиб бораётган, аҳоли фаравонлиги учун кенг шароитлар яратилган воҳадаги туман саналади.  Биргина экспорт бўйича Туманда 2022 йилнинг январ-август ойлари учун экспортёр корхоналар томонидан 13,1 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, шундан 9,9 млн. АҚШ доллар мева-сабзавот маҳсулотлари, 3,2 млн АҚШ доллар саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Жорий йил етти ой давомида 1 та корхона ҳисобидан 5,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, январ-июль ойларида 18 та корхоналар ҳисобидан  амалда 22,6 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Бу каби ўзгаришлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларини таништириш мақсадида Денов тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида  2022 йил I-чорагида Денов туманида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ва медиа-тур ташкил қилинди.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...