воскресенье, 28 августа 2022 г.

ВИЛОЯТДА ЭКСПОРТ КОРХОНАЛАРИ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

 


Сўнгги йилларда республикамизда инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар сони ортмоқда. Биргина Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг январь-октябрь ҳолати бўйича халқаро стандарт сертификатлари олишда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 11 та жами 1,2млрд.сўмлик молиявий кўмаклар берилди. Сурхондарё вилоятида жорий йилда жами 223,7 млн.долларлик маҳсулотлар экспорти  ташкил этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 126% га ортганлигини кўрсатади.

Вилоятдаги экспорт билан шуғулланадиган корхоналарнинг фаолияти яқиндан қўллаб-қувватланиши натижасида ажратилган турли хилдаги халқаро стандарт сертификатлари орқали корхоналар томонидан кўплаб турли-хилдаги янги ташқи давлатлар бозорлари ўзлаштирилмоқда. Жумладан, Хитой, Эрон, БАА, Молдова, Испания давлатлари тўғри келади.


Уларнинг сафида “Амудар Текстил” МЧЖ ҳам дастлаб Хитойга калава-ип махсулотлари экспорт қилиш билан ўз ишини бошлаган эди. Термиз шаҳрида 2018 йилда фаолиятини бошлаган.  Корхона  хорижнинг 13 миллион 500 минг доллар қийматидаги замонавий ускуналари билан жиҳозланган. Мазкур қўшма корхона маҳаллий шароитда етиштирилган пахта хомашёсидан йилига 7 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқаради. Ташкил этилганига кўп бўлмай текстл вакиллари 2018 йилнинг ўзида Сурхондарё вилоятининг тўрт тўқимачилик корхонаси билан биргаликда Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмада  хам иштирок этди.


700 киши меҳнат қиладиган корхона бир йилда 10 млн.доллардан ортиқ қийматдаги калава-ип маҳсулотлари экспорт қили-нади.-
 Сурхондарё вилояти Инвес-тициялар ва ташқи савдо бошқармаси Экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва импортни оптималлаштириш бўли-ми Бош мутаҳассиси дейди  Сурхондарё вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Экспорт салоҳи-ятини ривожлантириш ва импортни оптималлаштириш бўлими Бош мутаҳассиси Аслбек Шотўраев. Ушбу корхонанинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро стандарт сертификатлари олишда Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан халқаро OEKO-TEX стандарти олишда амалий ёрдам кўрсатилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 мартдаги "Ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик махсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур рухсатнома ва сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида''ги 175-сонли қарорижросини таъминлаш мақсадида вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан ҳозирги вақтда вилоятдаги экспортёр корхоналарнинг фаолияти яқиндан ўрганилиши натижасида улар қўллаб-қувватланмоқда.  Бу каби ишлар самарасида “Амудар Текстил” МЧЖ каби экспортёр корхоналари имкониятлари кенгайиб бормоқда. Бу орқали улар  вилоятимиз иқтисодиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

 







Мастура Хамраева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...