воскресенье, 21 августа 2022 г.

 ЯНГИЛАНАЁТГАН ДЕНОВНИНГ БУГУНГИ ҚИЁФАСИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА


Денов тумани. Кундан кунга замон талаблари асосида ривожланиб бораётган, аҳоли фаравонлиги учун кенг шароитлар яратилган воҳадаги туман саналади.  Биргина экспорт бўйича Туманда 2022 йилнинг январ-август ойлари учун экспортёр корхоналар томонидан 13,1 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлиб, шундан 9,9 млн. АҚШ доллар мева-сабзавот маҳсулотлари, 3,2 млн АҚШ доллар саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Жорий йил етти ой давомида 1 та корхона ҳисобидан 5,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, январ-июль ойларида 18 та корхоналар ҳисобидан  амалда 22,6 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар ўзлаштирилди. Бу каби ўзгаришлар билан оммавий ахборот воситалари ходимларини таништириш мақсадида Денов тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида  2022 йил I-чорагида Денов туманида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ва медиа-тур ташкил қилинди.


Дастлаб Денов туман ҳокимлигида журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди.  Унда Денов тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шавкатулло Сатторов, туман ҳокимининг cаноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шарофиддин Лолаев   инвестициялар ва ташқи савдо махсулотлари, автомобиль йўллари тармоғидаги ишларни жадаллаштириш, экология талабларига жавоб бермайдиган маиший чиқиндиларнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар айтиб ўтишди. Шундан сўнг, журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.




Туманда 2022 йилда умумий қиймати 728 млрд 679 млн сўмлик, шундан ўз маблағи 293 млрд 615 млн сўм, банк кредити 315 млрд 905 млн сўм, хорижий кредит 2 млн 232 минг долл., тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 8 млн 700 минг долл. 97 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 962 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.-дейди туман хокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шавкатулло Сатторов.  Жорий йил  январ-август ойларида умумий қиймати 129 млрд 97 млн сўмлик шундан ўз маблағи 51 млрд 873 млн сўм, банк кредити 72 млрд 25 млн сўм, хорижий кредит 477 минг долларлик 28 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 294 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жумладан, Саноат соҳасида  умумий қиймати 46 млрд 261 млн сўмлик 12 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 162 та янги иш ўринлари, қишлоқ хўжалиги соҳасида  умумий қиймати 14 млрд 893 млн сўмлик 6 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 46 та янги иш ўринлари, хизмат кўрсатиш соҳасида  умумий қиймати 67 млрд 943 млн сўмлик 10 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 86 та янги иш ўринлари яратилди.

Шундан сўнг, жорий йилда амалга оширилаётган лойиҳалар кўлами ва самараси билан таништириш мақсадида ОАВ вакиллари учун медиа-тур ташкил қилинди.  Илк манзилда туман хокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Шавкатулло Сатторов туманнинг иқтисодий салоҳияти, барча табиий ерусти ва ерости бойликлари, географик жойлашуви, экспорт бозорларининг яқинлиги ва бошқа имкониятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда аниқ лойиҳаларни шакллантириш учун  барча шароитлар яратиш мақсадида ҳокимлик биносида  ташкил қилинган  “Лойиҳа гуруҳи”  билан таништирди. Айтиш керакки штабда тумандаги жами 98 та маҳаллаларда таъсис этилган 98 та ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг “драйвер” соҳасидан келиб чиққан ҳолда умумий қиймати 441 млрд сўмлик 294 та лойиҳа ғоялари шакллантирилиб келинмоқда. 

КЕНГ КЎЛАМЛИ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ГАРОВИ

Жорий йилнинг январ-август ойларида умумий қиймати 144 млрд 72 млн сўмлик шундан ўз маблағи 69 млрд 838 млн сўм, банк кредити 66 млрд 855 млн сўм, хорижий кредит 316 минг долларлик 36 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 313 та янги иш ўринлари яратилди. Улар қаторида "З.М.Бобур" маҳалласидаги  "Регтер" МЧЖ да   томонидан умумий қиймати 16,5 млрд сўмлик шундан хорижий инвестициялар 1,5 млн доллар  “Семечка ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Кенг кўламли лойиҳа асосида  ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. Медиа-тур иштирокчилари ушбу корхонадаги ва Туркистон кўчасида жойлашган Чипс маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган  "Сомон турон" МЧЖда маҳсулотларни қадоқлаш ва ишлаб чиқариш жараёнлари, шароитлар билан танишди.

Шу билан бирга, медиа –тур иштирокчилари "Истиқбол"  маҳалласидаги Поябзал ишлаб чиқарадиган "Денов равнақ камоли" ХК да, "Водий" маҳалласидаги қиймати 2,5 млрд сўмлик “Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошираётган  "Саодат Денов Текстиль" ОК даги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Шундан сўнг навбатдаги манзилда ОАВ вакиллари кичик ва ёшлар саноат зоналарида ташкил қилинган “Асал ҳамда МДФ эшиклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш”  ва “Автомобиллар учун чехол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳалари билан яқиндан танишди. 








  Туманда жами 2 та кичик саноат зона, 1 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси, 1 та Эркин иқтисодий зона ташкил этилган-дейди Денов тумани ахборот хизмати рахбари Феруза Тўраева. 2021 йилда Буюк келажак махалласида жойлашган жами ер майдони 1,1 гектардан иборат кичик саноат зонасида умумий қиймати 10 млрд 500 млн сўмлик, шундан ўз маблағи 5 млрд 450 млн сўм, банк кредити 5 млрд 50 млн сўмлик 8 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 118 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ушбу лойиҳалар 2022 йилнинг III-чораги якуни билан ишга туширилиши кўзда тутилган. Жумладан, “Денов хоней” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млрд сўм бўлган “Асал ҳамда МДФ эшиклар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 15 та янги иш ўринлари,“Қурбонали текстиль” ОК томонидан умумий қиймати 3,5 млрд сўм бўлган “Автомобиллар учун чехол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилди.

 ОНА ТАБИАТ БАҒРИДА АСРАЁТГАН  МЎЖИЗАСИ “ПОЖУР”

 









Денов тумани марказидан 50 км узоқликда чекка тоғлар бағрида жойлашган “Пожур” маҳалласи.  Бир қарашда тоғлар оралаб бориш қийиндек туюлади инсонга. Лекин атрофдаги манзара, табиат бағрида асраётган бу маҳаллани кўриш ва шароитлар билан танишиш ҳар бир инсон учун қизиқ. Шу сабабдан медиа-тур давомида куннинг иккинчи қисмида оммавий ахборот воситалари ходимлари ушбу қишлоқ томон йўл олишди.

Чорвачилик  ва дехқончилик билан шуғулланадиган аҳоли олдинлари   йўллар сабаб айниқса қиш фаслида қийналишган бўлса, бугунги кунга келиб, яратилган шароитлар сабаб   қийинчиликлар бартараф этилган. Жумладан, маҳаллага  олиб борувчи тоғ йўлларининг  7 километрлик ички йўли таъмирланиб, асфальт ётқизилди.  Йўллар  тошлаб берилди. Узоқ  йиллар фойдаланишга яроқсиз   бўлиб келган эски кўприк ўрнига 2021 йилда  6 миллиард буджет маблағлари асосида кўприк қурилди. Маҳаллада 1183 нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан  250 нафарини  ёшлар ташкил қилади. Улар учун қишлоқда  16-сонли мактаб мавжуд бўлиб, жски ҳолатдаги 140 ўринли мактаб биноси қайта таъмирланди. Ёнидан қўшимча 120 ўринли янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мактаб барча замонавий ахборот технологиялари ва жиҳозлар билан таъмирланган. Тоғ оралаб  мактаб биносига етиб борар эканмиз янгиланишларни журналистлар ўз кўзлари билан кўриб гувоҳ бўлишди. Маҳаллада байрам шукуҳи ҳозирданоқ бошланганлиги  сезиш қийин бўлмади. Шодон маҳалла инсонлари  қишлоқ билан таништирар экан, уларнинг фаровон яшашлари учун яратиб берилаётган шароитлар ва мурожаатлари ўз вақтида бартараф этилганлигидан миннатдор эканлигини яширмади. Медиа-тур қатнашчилари олис тоғ бағридаги маҳалладаги бу каби ўзгаришлар билан танишиб,  бир олам таъссурот билан ортга қайтишди.

  Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...