среда, 22 июня 2022 г.

 Божхона  постига медиа-тур


 Президентимизнинг 2021 йил 10 сентябрдаги “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6310-сон Фармонларига мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, божхона назоратини олиб боришда илгари амалиётда кузатилмаган бутунлай янги шаклдаги - “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилди. Дастлаб, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида ишга тушириш назарда тутилган бўлса-да, лекин мавжуд имкониятлар ва шароитлар талабга тўла жавоб бергани боис Сурхондарё вилоятида ҳам экспримент тарзида “Масофавий электрон декларациялаш” божхона пости ишга туширилди.



Мазкур ўзгаришлар билан журналист ва блогерларни хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бошқармада ташкил қилинган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постига медиа-тур уюштирилди. Унда ОАВ вакиллари мазкур божхона постидаги божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнларини ўз кўзлари билан кўришиб, ўзлари қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

-Мазкур постда 5.7 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилди, уларнинг 3,8 мингдан ортиғи ёки 67 фоизи  “Хавфларни бошқариш” тизимида яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилди-дейди вилоят божхона бошқармаси жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи бош инспектори Шоҳруз Ўралов. Бу эса тадбиркорнинг вақти ва ҳаражатлари сезиларли равишда қисқараётганини англатади.Масалан, илгари божхона юк декларацияларининг расмийлаштирувига экспортда ўртача 1 соат сарфланган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич ўртача 48 дақиқани ташкил қилмоқда.

 Медиа-тур иштирокчиларини қизиқтирган яна бир янгилик бу ушбу пост ходимлари томонидан онлайн режимда ташқи иқтисодий божхона постларидаги божхона назорати жараёнлари кузатиб бориш имконининг мавжудлиги бўлди.  


Пресс-тур сўнгида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишида, жамоатчилик ўртасида божхона органларига доир ислоҳотларни самарали тарғиб қилинишида ўз ҳиссасини қўшиб келганлиги ҳамда “27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан вилоят божхона бошқармаси бошлиғи томонидан 11 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдирланди.  Улардан 5 нафарига Давлат божхона қўмитаси Раисининг буйруғи билан “Давлат божхона қўмитасининг эсдалик қўл соати” топширилди.

 Мастура Хамроева

ЎзЖИУ Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...