XVI “Евроосиё” кинофестивалида ўзбек кино ижодкорлари 3 та совринни қўлга киритишди!
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 12-18 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI “Евроосиё” (“Eurasia international film festival”) халқаро кинофестивали якунланди. Унда ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорлар ҳам иштирок этди ҳамда бир қатор номинациялар билан тақдирланишди. Хусусан кинорежиссёр Али Ҳамраев “Марказий Осиёда кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинациясини қўлга киритган бўлса, кинорежиссёр Қамара Камалова “Йўл бўлсин” бадиий фильми учун ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига лойиқ кўрилди. Шунингдек Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Евросиёда фестиваль ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус соврини билан тақдирланди.