вторник, 2 апреля 2019 г.


Достончилик мактабларининг ўзига ҳос жиҳати
Юртимизнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида бахшичилик санъати ривожланган бўлиб, ҳозирги кунда Булунғур, Қўрғон, Шаҳрисабз, Қамай, Чироқчи, Деҳқонобод, Шеробод, Бойсун, Жанубий Тожикистон, Хоразм ҳамда Қорақалпоқ достончилик мактаблари мавжуд.
Бизда ҳам йўл кўрсаткичлар бор

Чет элда бўлганимда, телевизор орқали ривожланган давлатлар ҳақида кўрсатувларни кўрганимда кўча номлари ёки бўлмаса бино иншоатларни топишга ёрдам берадиган йўл кўрсаткичлари борлигини кўрардим. Фестивал доирасида бизда ҳам ушбу жиҳатга эътибор қаратилганлиги мени қувонтирди.
Фестивалга ҳамма бирдек ҳисса қўшмоқда

Термиз шаҳрида илк маротаба Халқаро бахшичилик санъати фестивали 5-10 апрел кунлари бўлиб ўтади. Ушбу фестивал муносабати билан шаҳар кўчалари ўзгача чирой очиб, кўркамлашиб бормоқда.


 Матбуот уйида достонлар тақдимоти 



            Ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш уни кенг тарғиб қилиш  мақсадида  айнан Сурхон элида халқаро бахшичилик санъати фестивалини  ўтказилиши белгиланган. Мазкур фестивал доирасида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида бир қатор халқ оғзаки ижоди дурдоналари бўлган достонлари чоп этилмоқда.

Фестивал олдидан китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
 Термиз шаҳридаги Матбуот уйида  вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Ташауз бахшичилик мактабига мансуб туркман достонлари ижроси Kерван Ёвбасаров
Kерван Ёвбасаров машҳур туркман достончиси, ҳамда бахшисидир. У достончилик анъаналари маркази бўлмиш Ташуазда туғилиб ўсган. Ушбу муҳит Керван ижодининг ривожланиши ва мувафаққиятлари учун замин бўлди.Бугунги кунда туркман бахшиси катта ўқитувчи сифатида Ашхабот давлат консерваторияси бахшичилик кафедрасида  фаолият олиб бораяпти.
Навоий бобомизни матх этган Хуросонлик  Алиреза Сулаймони ва Ҳамид Сулаймони 
Алиреза Сулаймони - таниқли эрон бахшиси Хуросон бахшилик мактабинингкўзга кўринган вакилларидан биридир.Сулаймони машҳур Хуросон Бахшиси - Ҳожи Қурбон Сулаймонининг ўғли.  АҚШ, Франция, Швеция, Буюк Британия, Германия, Нидерландия, Эквадор, Панама каби мамлакатларда ташкил этилган кўплаб халқаро фестивал ва концертларда отаси билан ва яккахон тарзда иштирок этган. 2018-йилда Эрон маданият вазирлиги Сулаймонини таниқли фолклор хонандаси сифатида диплом билан тақдирлаган. Шунингдек, эрон бахшиси мусиқа фанлари доктори даражасига ҳам сазовор бўлган. Хуросон бахшисининг энг машҳур қўшиқларидан бири бу "Навоий"дир.Ҳамид Сулаймони Хуросоннинг машҳур эрон бахшиси Алиреза Сулаймонининг ўғлидир.Отаси билан бирга кўплаб халқаро фестивал ва контсертларда иштирок этган.  Ушбу икки маҳоратли эрон бахшилари 2019 йил 5-10 апрел кунлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро Бахшичилик Санъати Фестивалида иштирок этишни режалаштирмоқда.
Алиреза Сулеймани- известный иранский артист-исполнитель музыки Хорасанского "бахши". Он является сыном знаменитого Хорасанского бахши - Хаджи Гурбана Сулеймани.Со своим отцом и сольно он принимал участие во многих международных фестивалях и концертах, которые были организованы в таких странах, как США, Франция, Швеция, Великобритания, Германия, Нидерланды, Эквадор, Панама и др.В 2018 году Сулеймани был награжден дипломом Министерства культуры Ирана в качестве выдающегося фольклорного артиста, а также  было присвоено ему степень доктора музыкальных наук.Одна из самых известных песен Хорасанского бахши называется «Наваи». Хамид Сулеймани является сыном известного иранского исполнителя музыки Хорасанского "бахши" Алирезы Сулеймани.Вместе с отцом принимал участие во многих международных фестивалях и концертах.Планирует вместе с отцом принять участие в работе Международного фестиваля искусства бахши, который состоится 5-10 апреля 2019г. в г. Термез.

Renowned Iranian artist Alireza Suleymani is a representative of Khorasan Bakhshi School. He is the son of the famous Khorasan bakhshi - Haji Gurban Suleymani.He participated in many international festivals and concerts, which were organized in countries such as the USA, France, Sweden, Great Britain, Germany, the Netherlands, Ecuador, Panama, etc. with his father and solo.In 2018, Suleymani was awarded with the diploma of the Ministry of Culture of Iran as an outstanding folk artist, and he was given the degree of Doctor of Music Sciences.One of the most famous songs of Khorasan bakhshi is called “Navai”.Hamid Suleymani is the son of the famous Iranian artist of Khorasan bakhshi Alireza Suleymani.He participated in many international festivals and concerts together with his father. Two Iranian bakhshi are going to take part in the International Bakhshi Art Festival, which will be held on April 5-10, in 2019 in Termez.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...