вторник, 2 апреля 2019 г.


Фестивал олдидан китоблар тақдимоти бўлиб ўтди
 Термиз шаҳридаги Матбуот уйида  вилоят ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими  ҳамкорлигида китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Абдуназар бахши Поёнов ёзиб олган “Олтин қобоқ” достони, Умир бахши Сафаров, Марданақул Авлиёқул ўғли томонидан куйланган “Алпомиш” достони ва Чорша бахши, Шоберди бахши ва Абдуназар бахши  томонидан куйланган “Малла савдогар” достонлари китоби тақдимоти бўлди. Мутахассислар  ушбу халқ оғзаки ижоди намуналари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига тадбир давомида жавоб олишди.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, Блоггер


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...