вторник, 2 апреля 2019 г.



 Матбуот уйида достонлар тақдимоти 



            Ўзбек халқ оғзаки ижоди дурдоналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш уни кенг тарғиб қилиш  мақсадида  айнан Сурхон элида халқаро бахшичилик санъати фестивалини  ўтказилиши белгиланган. Мазкур фестивал доирасида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида бир қатор халқ оғзаки ижоди дурдоналари бўлган достонлари чоп этилмоқда.

Бу галги китовб тақдимоти доирасида Абдуназар бахши поёновдан ёзиб олинган  “Олтин қобоқ”  достони, Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул ўғли томонидан куйланган “Малла савдогар” достонларининг тақдимоти бўлиб ўтди.  

 Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, “Алпомиш” достонининг жанубий  Ўзбекистон вакилларидан ёзиб олинган бир неча варианти мавжуд. Булар Шерабод достончилик мактабининг вакиллари Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул ўғли, Ўзбекистон халқ  бахшилари Хўшбоқ Мардонақул ўғли  ҳамда Абдуназар Поёновларнинг вариантларидир.
 Бугун тақдимоти бўлиб ўтган “Алпомиш” достони  китобида Умир бахши Сафаров, Мардонақул Авлиёқул ўғли, вариантлари жой олгаТадбир давомида Абдуназар бахши Поёнов томонидан куйланган  “Олтин қобоқ” достонининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур достон Гўрўғли туркумидаги достонлар қаторидан ўрин олган бўлиб,  достонда тасвирланган воқеалар ўткир сюжети ҳамда жараёнларнинг кескин талқини орқали китобхонни ўзига ром этиб, унинг асарни ўқишга бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлади.
  Мардлик, жасорат, Муҳаббат, садоқат тимсоли бўлган халқ қахрамонлари ҳақида куйловчи “Малла савдогар достони” ҳам бугун дунё юзин кўрди. Айни пайтда тақдимоти бўлиб ўтган мазкур китобда достоннинг Чори бахши, Шоберди бахши ва Абдуназар бахши вариантлари жамланганлиги билан ҳам қимматлидир.
   Бундан ташқари, Тадбир доирасида  Муҳаммад Темирали ўғлининг  “Устозлар ” номли термалари, Чор ибахши Умировнинг “Шерали” достони ҳамда фолкълоршунос Абдуолим Эргашевнинг “Оилавий бахшилар сулоласи ” сулоласи номли китобининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтди.

Матлуба Нигматуллаева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...