вторник, 2 апреля 2019 г.

Фестивалга ҳамма бирдек ҳисса қўшмоқда

Термиз шаҳрида илк маротаба Халқаро бахшичилик санъати фестивали 5-10 апрел кунлари бўлиб ўтади. Ушбу фестивал муносабати билан шаҳар кўчалари ўзгача чирой очиб, кўркамлашиб бормоқда.


Кўчаларни сайр қилсангиз воҳа аҳлининг барчаси фестивалга қизғин тайёргарлик кўраётганини кўрасиз. Улар қаторида шахримизга кўрк бериб гул экаётган инсонларни ҳам кўриш мумкин.
Термиз шаҳрининг гуллар билан безатилаётганида вилоят ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳиссаси катта бўлмоқда. Турфа рангдаги гулларни экаётганликлари шаҳарга ўзгача хусн бермоқда.  Меҳнаткашлар билан сухбатлашар эканман “Инсон борки гулларга қараб  бахри дили қувнайди. Келаётган мехмонларга шаҳримиз нақадар гўзаллигини кўрсатишга оз бўлсада меҳнатимизни қўша олсак бундан фахраланамиз” дейишди.
Мастура Ҳамроева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, блоггер.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...