«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши
журналистика материаллари учун танловига
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОҒЛИҒИ МУҲУМ....
Юртимиз қудрати, жамият равнақи келажагимиз эгалари
бўлган болаларнинг хам жисмоний, хам маънавий жиҳатдан соғломлигига боғликдир.
Мамлакатимизда она ва бола скрининги, ахолининг репродуктив саломатлигини
мустахкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга
етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирларнинг
узвий давоми сифатида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда ўтган
2014-йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши хар томонлама соғлом авлодни
вояга етказиш борасидаги ислохотларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш
омили бўлиб ҳизмат қилди. Бундай ислоҳотларни амалга оширишда, шубхасиз, етук
кадрлар салохияти мухим ахамият касб этади. Болаларнинг соғлом, бенуқсон бўлиб
ривожланиши учун эса тиббиёт xодимларининг масъулияти юқори. Мана, қарийиб 20
йиллик умрини тиббиёт оламига бағишлаган Нилуфар опа Турдиқулова ҳам ана шундай
етук малакали педиатор шифокорлардан биридир.