«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши журналистика материаллари учун
танловига
Бола саломатлигида гигиенанинг аҳамияти
Бола ривожланишида тўғри таълим-тарбия ва оилавий
муҳит муҳум аҳамият касб этади. Агар ноқулай оилавий шароит, педагогик
қаровсизлик, ўкитувчининг болага нотўғри муносабати ва бошқа кўпгина сабаблар
бўлса, бунинг оқибатида уларнинг билим даражаси пасайиши ва
дарсларнинг яxши ўзлаштира олмаслигига сабаб бўлади. Шундай ҳолатларни
олдини олиш мақсадида бугунги кунда болалар соғлиғи ва билимли
бўлишларига катта эътибор қаратилмоқда. Эндигина туғилган
болалар оила шароитида ривожланади. Лекин баъзи оилаларда соғлом
муҳит, баъзиларида эса носоғлом ва гигиена қоидаларига роия қилмай ҳаёт
кечириш ҳолатлари бор. Улар то мактабгача вақт оралиғида шу шароитда
тарбияланади ва шунга яраша характерга эга бўлиб боради. Болалар уйлғайгани
сари фикр доирасининг ўсишидаги билимларни уй шароитидан узоқдаги илк
мактабгача таълим муассаларида олишади. У ерда яратилган таълим тизими ва
шароити асносида бола дунё қараши шакланиб боради. Ўз навбатида ушбу
муассасларида бола учун керакли барча шароитлар яратилмоғи зарур. Зеро
бола таълим олиш билан бирга соғлом муҳитга ҳам эга бўлиши лозим. Шуни
ўйлаб, вилоятимиздаги мактабгача таълим муассасалари ва уларда яратилган
шароитлар ва нечоғлик санитария гигиена қоидаларига амал қилинаётганлиги Термиз
шаҳар 10-сон кўп ихтисосли
давлат махсус мактабгача таълим муассасаси мисолида танишсак.
Бугунги кунда вилоятимизда халқ таълими
бошқармаси тасарруфида 289 та мактабгача таълим муассасалари фаолият юритиб
келмоқда, уларда 25907 нафар болалар жалб этилган бўлиб, бу жами боғча ёшидаги
болаларнинг 12 фоизини ташкил этади.
Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим
муассасаларининг 2 таси соғлиги ва
жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларга мўлжалланган кўп
тармоқли давлат махсус мактабгача таълим муассасалари, 4 таси санатория типида
ва қолган 283 таси умумий типда фаолият юритмоқда. Жами мактабгача таълим
муассасаларининг 70 таси мослаштирилган биноларда жойлашган.
- Болаларга мактабгача таълим муассасасида
9-нафар тарбиячилар, 2-нафар логопедлар, 3-нафар дефетологлар, психологик,
жисмоний тарбия раҳбари, мусиқа раҳбарлари
услубчи билан биргаликда таълим тарбия ва соғломлаштириш ишларини амалга
оширилади-дейди Термиз шаҳар 10-сон
Давлат махсус мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилбар Тожиева. Мактабгача таълим муассасасида болалар
озода, шинам, ҳар томонлама қулай бўлган шарт-шароитларда таълим тарбия
олишлари учун санитария-гигиена талабларининг тўлиқ бажарилиши муҳим аҳамият
касб этади деб ўйлайман.
Мактабгача таълим муассасаларида
болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, санитария-гигиена талабларини бажариш
борасида бир қанча ишлар бажарилган.
Жумладан, мактабгача таълим
муассасаларида санитария-гигиена талабларига мос равишда гуруҳ хоналарида бир
кунда бир неча марта тозалаш ишлари, ҳовлиларда ободонлаштириш ишлари олиб
борилади. Муассасалардаги гуруҳларда болаларга ичиш учун қайнаган сув ташкил
этилган, шунингдек, 152 та муассасаларда фитобарлар фаолият кўрсатмоқда.
-
Аввало шуни айтишим керакки, ота-оналар ўз фаразандини ҳар томонлама қулай
шарт-шароитга эга бўлган боғчага беришдан олдин, ўша ердаги шарт-шароит,
гуруҳларнинг озодалаги, мебелларнинг тўлиқ жиҳозланиши, чойшаблар тоззалиги,
ҳожатхонларнинг аҳволи, тепа том қисмидан чакки ўтиш-ўтмаслиги, ўйинчоқларнинг
аҳволи, ҳовлидаги мажуд шароитлар билан ҳаттоки, таомномалар билан қизиқади.
Шунинг учун биз биринчи навбатда мактабгача таълим муассасасидаги
шарт-шароитларни тўлиқ бажарилишига ҳаракат қилганмиз-дейди Термиз шаҳар 10-сон Давлат махсус
мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилбар Тожиева. Мактабгача таълим
муассасасида 2 та ҳамшира назорати остида болалар кунлик фильтр кўригидан
ўтишади. Гуруҳларда ҳатто 2-қаватда ҳам қўл ювиш мосламаси ва ички ҳожатхоналар
ўтказилган. Болалар совун ва тиш ювиш щёткасидан фойдаланишни, сочиқда
артинишни тарбиячи ёрдамида ўрганади.
Бугунги кунда айтиш керакки
вилоятимизда қичкинтойлар тарбияси билан шуғулланиб келаётган 2203 нафар
педагогларнинг 590 нафари олий маълумотли, 1613 нафари ўрта махсус маълумотга
эга. Мактабгача таълим муасасаларида тиббиёт хоналари мавжуд бўлиб, уларда 289
нафар ўрта махсус маълумотли ҳамширалар фаолият юритмоқда.
Мактабгача талим муассасаларида
ташкил этилиган “Зумратойлар давраси”га 3-7 ёшли қизлар жалб этилиган бўлиб
қизлар гигиенаси-одоб ахлоқи тўғрисида турли машғулотлар, суҳбатлар, эртаклар
орқали тушунтириб борилади.
Айниқса уларнинг соғлом
ривожланишида жисмоний тарбия машғулотлари, турли спорт тўгараклари, жумладан,
каратэ, миллий кураш, аэробика каби тўгараклар фаолияти ўрни беқиёсдир.
- “Соғломжон-полвонжон”,
“Кичкинтой-ширинтой”. “Алпомиш ва барчиной” тестлари, Қувноқ эстафета” каби
спорт мусобақаларида тарбияланувчиларимиз доимий иштирок этмоқда-дейди Термиз шаҳар 10-сон Давлат махсус
мактабгача таълим муассасаси мудираси Дилбар Тожиева. Жисмонан соғлиғида камчилик бўлсада болалар
ўз қобилиятларини тўла намаён эта олишмоқда. Шу билан бирга ўзларининг
шахсий гигиеник малакаларни эгаллаш
борасида олган билимларини намойиш этишларида ҳам бу мусобақалар катта ўрин
эгалламоқда.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар
саломатлигини таъминлаш ва уларда шахсий гигиеник малака ва кўникмаларни
ривожлантиришда, билимини шакллантиришда
ота-оналар билан ҳамкорликда иш олиб борилади, турли давра суҳбатлари ва
турли куринишдаги буклетлар орқали бу
борада ота-оналарга тавсиялар бериб борилади.
Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак
маънавият енгилмас куч” асарида айтганларидек, “Бола ўз умри давомида оладиган
янгиликларнинг 70 фоизини 5 ёшгача олиб бўлар экан. Шундай экан, эртага
фарзандларимиз юксак маънавиятли, билимли ва ҳар томонлама иқтидорли бўлиб
етишишлари учун – Биз катталар бугун ҳаракат қилишимиз керак.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий