«Ўзбекистонда оналик ва
болалик муҳофазаси хизматларини
такомиллаштириш масалаларини
ОАВда ёритиш» мавзусида
энг яхши журналистика материаллари учун
танловига
СОҒЛОМ ФАРЗАНД-СОҒЛОМ КЕЛАЖАК
Болам деб яшайдиган
она борки фарзандининг соғлом туғилиб, камолга етишини ният қилади. Зеро
боланинг тўрт мучаси бутун, ҳар томонлама соғлом дунё юзини кўриши ота ва она
учун катта бахтдир. Лекин бир кам дунё деганларидек, юртимизда носоғлом
туғилаётган мурғак чақолоқлар ҳам талайгина. Бу нафақат шу оила, балки бутун
бир жамиятнинг оғриқли нуқтасидир. Уларнинг бундай нуқсонлар билан туғилишига
нима сабаб эканлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бунга атрофимизни ўраб турган
муҳитми ёки тиббий билимсизлигимизни айбдор қилиб кўрсатамизми? Барча омиллар
фақат муҳитга бориб тақалмайди, энг авалло ҳар бир инсонда у шифокор бўлмаса
ҳам тиббий маданият ва билими бўлиши лозим. Чунки бу жиҳат айтмасак ҳам ҳали
ҳануз биз учун муаммо бўлиб қолмоқда.
Шундай бўлсада юртимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳот қилиш
жараёнида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ногиронликнинг олдини олиш,
тиббий xизмат сифатини такомиллаштириш, даволаш ва ташҳис кўрсатишда замонавий
теxнологиялардан оқилона фойдаланган ҳолда аҳоли саломатлигини таъминлашга
катта эътибор қаратилмоқда. Бундай ишлар энг аввалида ҳали туғилмаган болаларни
вужудида асраб, ривожлантирадиган зот оналар
биринчи ўринда. Сабаби қачонки
она соғлом ва кучли бўлсагина ундан жисмонан етук насл пайдо бўла олади.
Бу йўлдаги илк муҳум қадам болаларда ирсий касалликлар
натижасида келиб чиқувчи ақлий заифликни олдини олиш ҳамда ҳомилани туғма
ривожланиш нуқсони билан туғилиш хавфини аниқлаш ва олдини олиш учун ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан
ўтказиш мақсадида Республикамизда 1998
йилдан бошлаб, “Она ва бола скрининги” Давлат дастури амалга оширилганидир. Вилоятимизда ушбу марказ 2000 йили ташкил этилиб, бугунги кунда асосан
ирсий ва туғма касаллик билан
туғилганларга ва шундай фарзандлари бор оилаларга тиббий-генетик маслаҳат
бериш, пренатал скрининг - туғруққача бўлган даврда ҳомилада ривожланиш
нуқсонини олдини олиш тадбирларини ўтказиш, пеонатал скрининг- янги туғилган
чақалоқларни туғма гипотиреоз ва фенилкетонурия
касалликларига оммавий скрининг ўтказиш каби уч йўналишда иш олиб
боради.
Марказ замонавий тиббий жиҳозлар: 3та УТТ
аппаратлари, жумладан 2009 йилда “ФИЛИПС” фирмасининг 4д, 2014 йилда “МИРРОР”
замонавий УТТ аппаратлари ва
ИФА анализатори билан таъминланган. Марказда 7 та
малакали врач – мутахассис УТТ врачи, эндокринолог врачи, лаборант врачи, генетик врачи ходимларга эга.
Маълумки ҳозирги
вақтда 3500 га
яқин ирсий-генетик нуқсонлар аниқланган бўлиб, бундай касалликларнинг аксарияти
болалик даврида кўзга ташланади.
Ирсий касалликларнинг
белгилари ҳомиладорлик вақтида ёки туғилгандан сўнг аниқланиши мумкин. Баъзи
ирсий касалликлар наслдан-наслга, яъни ота-оналардан фарзандларига берилса,
айрим касалликлар соғлом ота-оналарнинг фарзандларида
ҳам аниқланади. Шундай ҳолатнинг олдини олиш учун шифокорлар тиббий -
генетик маслаҳат орқали ирсий касалликка гумон қилинганлар ҳомилага
аниқ ташхис қўйиб, касалликни қандай наслдан-наслга берилиши ва уни оилада
яна пайдо бўлиш хавфини аниқлайдилар. Буларнинг барчаси нуқсон билан
болалар туғилишининг олдини олишга қаратилган. Лекин тушунтириш ишлари аҳолига
етказилинган бўлсада, инсонлар орасида қадимдан момоларимиз шифокорлар
назоратисиз ҳам ками кўстсиз соғлом бола дунёга келтира олган деган фикрлар кўп
учрайди. Бунинг натижасида аёлларнинг аксарияти ҳомила ривожланиб, туғилиш
жараёнидагини шифокорга мурожжат қилишади. Бўлмаса ёш қизларимизнинг турмушга
чиқмай туриб, гиниколог мутахассис кўригига қатнаши катта ёшлилар томонидан
танқид қилиниши омили тиббий маданиятсизлигимиз белгисининг ўзгинаси. Келажак
яратувчилари бўлган қиз, аёлларимизнинг саломатлиги энг муҳум масала бўлганда
бундай қарашлар оқибати қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида ўйлаб ҳам
кўрмаймиз.
Маълумотларда берилган рақамлар инсонни беихтиёр
ўйлашга ундаса не ажаб. Бугунги кунда вилоятимизда 105 та туғма гипотериоз, 31 та фенилкетонурия
касалликлари аниқланган. Улар доимий диспансер назоратида туради.
Дунё миқиёсида Европа давлатларида 5000
туғруққа 1 та фенилкетонурия касаллиги ,
Осиё давлатларига 10000 – 12000 туғруққа 1 та тўғри келади. Туғма гипотиреоз
эса денгиз бўйи мамлакатларида 5000 туғруққа 1та , бизнинг мамлакатимизда
2500-3000 чақалоққа 1та тўғри келади. Чунки денгиз махсулотлари йод моддасига
тўйинган ва аҳоли уларни истеъмол қилганлигидан туғма гипотиреоз бу
мамлакатларда кам учрайди. Бизнинг юртимизда эса аксинча.
Вилоятимиз буйича туғма гипотиреоз касаллиги
Сариосиё, Шеробод, Кумқўрғон туманларида кўп аниқланган бўлиб умумий касалликнинг 70% ташкил қилади. Сабаби
бу туманларда йод – танқис ва қариндош-уруғлар никоҳи кўп учрайдиган регион
хисобланади . Фенилкетонурия касаллиги эса Денов, Олтинсой туманларида кўп қайд
этилган, бу ушбу касалликнинг 65% ташкил қилади.
Шу билан бирга вилоят перинатал маркази маълумоти бўйича 2014 йилнинг 09 ойи 3030 нафар тирик
туғилган чақалоқлар қайд этилган бўлиб, шулардан 2367 нафари тўлиқ муддатида
туғилган, 348 нафари чала туғилган чақалоқлардир. Эрта неонатал ўлим 49 нафарни
ташкил этиб, турли туғма нуқсонлар билан туғилган чақалоқлар сони 7 нафарни
ташкил этган.
Тиббий кўрик
натижасида жами 95 нафар чақалоқларда турли
хилдаги касалликлар аниқланган. Шундан 65 нафарида рухий касалликлар, 7
нафарида тери-таносил касалликлари, 13
нафарида ОИТС касаллиги, 3 нафарида гиёхвандлик, 7 нафарида сил касалликлари
маълум бўлган. Оҳирги йилларда вилоятимизда жумладан 2008 йилда УТТ апаратидан
ўтганлар аёллар сони 5766 та бўлиб, уларнинг орасидан 49 нафарининг ҳомиласида
нуқсонлар аниқланган, 2013 йилда эса 14300 та кўрик ўтказилиниб, 308 та туғма
нуқсон касалликлари ташҳис қўйилган.
Туғма гипотиреоз,
Фенилкетонурия, наслий касалликлар салбий оқибатлари тўғрисида тиббиёт
ҳодимлари томонидан эндигина янги ҳаёт
остонасига қадам қўйган ёш оилаларга,
кенг жамоатчилликка доимий
тушунтириш ишларини олиб борилмоқда. Радио телевиденияда, газеталарда
чиқишлар, таьлим муассасалари ва махаллаларда “Эрта никоҳларнинг олдини олиш”,
“Вояга етмаган ёшларнинг никоҳи ва унинг салбий оқибатлари”, “Она –оиланинг
ахлоқий-маьнавий кўзгуси”, “Носоғлом оила-фарзанд тарбиясига салбий таьсир
кўрсатувчи макон”, “Оила мустахкамлигининг ижтимоий-психологик омиллари”, “ОИВ
инфекциясининг юқиш йўллари ва оқибатлари”, “Оилада соғлом турмуш тарзини
шакллантириш” мавзуларида хафтада 2-3 марта давра сухбатлари ва учрашувлар
ташкил этилмоқда. Бу ишларнинг замирида
эртамиз давомчилари бўлган дунёга келаётган болаларнинг соғлом туғилиши
ва вояга етиши ҳамда аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш ётади. Шундай
экан ҳар бир инсон бу оғриқли нуқта мени четлаб ўтади деб ўйламай, унинг олдини
олишга ва носоғлом фарзандлар сонини ортмаслиги учун курашмоғи лозим.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий